Иргашева Санобархон Умаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсулинрезистентликнинг ривожланишида сфинголипидлар ва оксидатив стресснинг роли», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B63.
Илмий раҳбар: Саатов Тальат Саатович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Эргашева Мукаррам Жўрабоевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсулинрезистентликнинг ривожланишида сфинголипидлар ва оксидатив стресснинг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каламушларда инсулинрезистентликнинг адекват намунаси бўлган алиментар семизлик модели яратилган;
маҳаллий доривор ўсимлик антиоксидант воситалари ёрдамида экспериментал диабет ҳайвонларда ЛПО/АОҲТ кўрсаткичларида юзага келган ўзгаришларга таъсир этишга ҳаракат қилинди;
алиментар семиз ҳайвонларда сфинголипидлар метаболизмида ўзгариш кузатилди, ИР ва ҚД ривожланишига олиб келувчи эркин радикаллар генерациясига туртки бўлувчи проапоптотик агент церамид миқдори ортганлиги аниқланди;
биринчи марта ўзбек миллатига мансуб 2-тур ҚД беморларда TNF-α гени G308A полиморф локуси генотип ва аллелларининг учраш частоталари аниқланди. 2-тур ҚД беморларда GA генотипининг учраш частотасининг ортиши ушбу беморлар қонида TNF-α цитокини миқдорининг ортиши билан корреляцияланади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсулинрезистентликнинг ривожланишида сфинголипидлар ва оксидатив стресснинг роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
БУ ВО Ханти-Мантий автоном округи – Югри «Сургут давлат университети» «Инновационные технологии извлечения, идентификации полифенолов дикоросов ХМАО-Югры и исследование их геропротекторных свойств привозраст-ассоциированных заболеваниях на Севере» мавзусидаги лойиҳада флавоноидларнинг антиоксидант ва гипогликемик ҳусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Сургут давлат университетиининг 2020 йил 10 ноябрдаги 04-22-165-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ёшга хос касалликларда полифенолларнинг гепатопротектор механизмларини аниқлашга ёрдам берган;
Carthamus tinctorius ўсимлиги гул экстрактининг антиоксидант хусусиятини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалардан А-ФА-2019-35 «Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида иммунотроп воситалар яратиш» фундаментал лойиҳасида моддаларнинг антиоксидантлик хусусиятларини баҳолашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йилдаги 30 июндаги 4/1255-1351-сон маълумотномаси). Солиштирма тадқиқот натижалари юқори антиоксидант фаолликка эга маҳаллий ўсимлик хомашёси полифеноллари асосида олинган янги комплексларни аниқлаш имконини берган.