Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитбоева Комила Хўжаязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диффуз – токсик бўқоқнинг (Грейвс касаллиги) диагностикаси ва давосини такомиллаштириш» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib617.
Илмий раҳбар: Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Петунина Нина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФА мухбир-аъзоси; Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази 
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти аҳолиси орасида диффуз – токсик бўқоқ учраш сонини, касалликнинг ривожланишида хавф омилларни аниқлаш, қабул қилаётган давога боғлиқ беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диффуз – токсик бўқоқда қалқонсимон без фаолияти кўрсаткичлари, яъни қонда тиреотроп гормон, FТ4, FТ3, АТрТТГ, ТПОга антитела, шунингдек, беморларнинг руҳий ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳолаш каби субъектив мезонлар билан таққосланиб улар орасида узвий боғлиқлик борлиги исботланган;
диффуз – токсик бўқоқ беморларда хирургик давони ўз вақтида тўғри танлаш ва операциядан кейинги левотироксинли ўринбосувчи давони мос равишда олиб бориш беморлар ҳаёт сифатининг жисмоний ва руҳий таркибий қисмларига ижобий таъсири аниқланган;
диффуз – токсик бўқоқ билан оғриган беморларда бирламчи тизим ҳамда шифохона шароитида юрак қон-томир касалликларини эрта ташхислаш ва профилактика босқичларини мақсадли амалга ошириш такомиллаштирилган;
диффуз – токсик бўқоқ аниқланган ҳамда асоратли ва асоратсиз кечган беморларнинг 6 йил муддатдаги касаллик тарихлари ретроспектив таҳлил кўрсаткичлари орасидаги касаллик шаклларини даволашдаги кўрсаткичлари боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диффуз – токсик бўқоқнинг ташхиси ва давосини яхшилаш бўйича илмий тадқиқотларнинг натижалари асосида:
Грейвс касаллигини даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Грейвс касаллигини даволаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 декабрдаги 8н-р/687-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома диффуз – токсик бўқоқни аҳоли орасида эрта аниқлаш жиҳатларини яхшилаш имконини берган; 
диффуз – токсик бўқоқ касаллигини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси ва Хоразм вилояти эндокринология диспансерларининг клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 08-09/6562-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши диффуз – токсик бўқоқ медикаментоз давосини такомиллаштириш ҳисобига беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини эртароқ тикланиши билан реабилитация даврини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish