Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Ботирбек Суннатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон воҳасининг қуйи қисми қорамоллар парамфистоматозининг эпизоотологияси, олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш», 03.00.06-Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.(PhD)/V22.
Илмий Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашов Нурбек Эргашович, ветеринария фанлари доктори; Нуруллаев Алишер Абдуллаевич, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳасининг қуйи қисми шароитидаги қорамолларда парамфистоматознинг эпизоотологик хусусиятлари, қўзғатувчиларнинг тур таркиби, паразитнинг оралиқ хўжайинларини аниқлаш ҳамда касалликни даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон воҳасининг қуйи қисми шароитида қорамолларда парамфистоматоз қўзғатувчиларининг тур таркиби, эпизоотологик хусусиятлари ва мавсумий динамикаси аниқланган;
илк бор Зарафшон воҳасининг қуйи қисми шароитида қорамоллар орасида парамфистоматоз қўзғатувчиларининг уч турини – Colicophoron colicophorum, Liorchis scotiae ва Gastrothylax crumenifer паразитлик қилиши аниқланган;
парамфистоматоз қўзғатувчиларининг оралиқ хўжайинлари ҳисобланган планорбид оиласига мансуб моллюскаларнинг паразит партенитлари билан зарарланиш муддатлари ва биоэкологик хусусиятлари аниқланган;
табиий ва лаборатория шароитларда парамфистом тухумларининг эмбрионал тараққиётига турли абиотик омилларнинг таъсири аниқланган; 
парамфистоматозга носоғлом хўжаликларда қорамоллар орасида ушбу касалликни олдини олиш ва даволашнинг мақбул муддатлари ва соғломлаштириш календар режаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарафшон воҳасининг қуйи қисми қорамоллар парамфистоматозининг эпизоотологияси, олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Самарқанд ва Навоий вилоятлари хўжаликларида қорамоллар парамфистоматозини даволаш ва олдини олиш бўйича ветеринария тадбирлари» бўйича тавсиянома тасдиқланган ва ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги 02/23-112-сон маълумотномаси). Натижада қорамолларни парамфистоматозлар билан касалланишининг олдини олиш имконияти яратилган;
Самарқанд ва Навоий вилоятларининг қорамолчилик хўжаликлари шароитида парамфистоматозни даволаш ва олдини олиш учун Альбен ва Фаскоцид таблеткаларини ҳамда Бендаз-10% эритмасини бир йилда икки марта қўллаш жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги 02/23-112-сон маълумотномаси). Натижада қорамолларни парамфистоматоз билан касалланиш даражаси 50 фоиздан 75,0 фоизгача камайишига эришилган, сарфланган 1 сўм ҳисобига 7 сўм иқтисодий фойда олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish