Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Назмия Муслихиддиновнанинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVIII-XIX асрлар биринчи ярми ўзбек шеъриятида салафлар анъаналарининг поэтик такомили (Муҳаммад Ғозий ва Мирҳасан Садоий ижоди мисолида)”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.4.DSc/Fil228.
Илмий маслаҳатчи: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирханович, филология фанлари доктори; Қобилова Зебо Бакировна, филология фанлари доктори; Мақсудов Бадриддин, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII-XIX асрларда Қўқон адабий муҳити намояндалари – Ғозий, Садоийларнинг лирик меросини тадқиқ этиш ҳамда уларнинг салафлар анаъаналарига муносабатини таҳлил қилиш орқали бу икки ижодкорнинг адабиёт тарихида тутган ўрнини белгилаш, уларнинг ижодида ирфоний ғояларнинг бадиий такомилини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қўқон адабий муҳитида мавжуд анъана ва адабий ҳодисалар “Таждид ун-назм”, “Девони Ғозий” каби янги манбалар, шунингдек, татаббуъ, манқабат, ҳамд, наът, муножот, мавъиза, тахмис каби мумтоз адабиётга хос бўлган тушунчалар асосида очиб берилган; 
XVIII-XIX асрлар биринчи ярми Қўқон адабий муҳитининг ёрқин вакили ҳисобланмиш Ғозий Хўқандий девонининг мавжуд қўлёзмалари матншунослик мезонлари асосида жорий алифбода нашрга тайёрланиб, унинг таржимаи ҳоли ва ижодий биографияси бизгача етиб келган манбалар асосида шакллантирилган; 
Мирҳасан Садоий девонининг ғоявий-бадиий мундарижаси, бадиий-эстетик асослари тематик рангбаранглиги, оригиналлик ва издошлик масалалари аспектида мумтоз шеърият ривожига кўрсатган ижобий таъсири давр адабий мезонлари замирида асосланган; 
XVIII-XIX асрлар биринчи ярми ўзбек миллий адабиётида ижтимоий ҳодисаларнинг бадиий ифодаси, бадиий ижодда фалсафий-ирфоний ғояларнинг талқинида дарвешлар, шайхлар, тасаввуф муҳиблари ҳамда аёллар шеъриятида ўзига хос жиҳатлари, адабиёт ва миллий ўзликни англаш масалалари Қўқон адабий муҳити намояндалари шеърияти мисолида далилланган;
Ғозий ва Садоий шеъриятида бир адабий муҳит доирасида ижод қилган шоирларнинг, миллий адабиёт вакилларининг ва қардош халқлар адабиёти йирик намояндалари анъаналарининг бадиий такомили жанрий, ғоявий-бадиий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Қўқон адабий муҳитида мавжуд анъана ва адабий ҳодисаларни “Таждид ун-назм”, “Девони Ғозий” каби янги манбалар, шунингдек, татаббуъ, манқабат, ҳамд, наът, муножот, мавъиза, тахмис каби мумтоз адабиётга хос бўлган тушунчалар асосида таҳлил қилиш ҳақидаги назарий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 12 июлдаги 17.01/150-сон далолатномаси). Натижада девонларнинг мумтоз шеърият ривожига кўрсатган ижобий таъсири давр адабий мезонлари замирида шаклланганлиги хусусидаги мулоҳазаларни далиллашга хизмат қилган; 
замонавий адабиётшуносликда Ғозий ва Садоий лирик меросида салафлар анъаналарининг поэтик такомили илк марта девонлардаги жанрий хусусиятлар, татаббуънавислик, тахмисчиликни лингвопоэтик қонуниятлар орқали очиб бериш ҳақидаги хулоса ва умумлашмалардан ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 12 июлдаги 17.01/151-сон маълумотномаси). Натижада Ғозий ва Садоийнинг лирик меросида салафлар анъаналарининг поэтик такомили, жанр хусусиятлари, туркий аруз ва илми бадиъдаги янгиланишларни шеършунослик жиҳатдан асослашга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
XVIII ‒ XIX асрлар биринчи ярми ўзбек миллий адабиётида анъана ва ҳодисаларнинг бадиий ифодаси, бадиий ижодда фалсафий-ирфоний ғояларнинг талқинида дарвешлар, шайхлар, тасаввуф муҳиблари ҳамда аёллар шеъриятида ўзига хос жиҳатлари, адабиёт ва миллий ўзликни англаш масалаларини Қўқон адабий муҳити намояндалари шеърияти мисолида далиллаш ҳақидаги хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот маркази ўтказиб келаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот марказининг 2021 йил 12 июлдаги 01/01-23 сон маълумотномаси). Натижада шоирлар шеъриятидаги илмий-маърифий  ғояларнинг ижтимоий-маданий аҳамиятини асослашга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналида “Тақдимот” кўрсатувида Мирҳасан Садоий ҳаёти, ҳамда адабий меросининг ғоявий-бадиий хусусиятларининг ўзбек мумтоз адабиётида тутган ўрни ва унинг оммавий ахборот воситаларида кенг татбиғи асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 11 ноябрдаги 02-40-2355-сон маълумотномаси). Натижада миллий-маънавий меросни тарғиб қилишга қаратилган кўрсатувлар сценарийсини бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” радиоканали орқали берилган “Адабиёт гулшани”, “Китоб ва келажак”, “Ижодий учрашувлар” каби  эшиттиришларда XVIII ‒ XIX асрлар адабий-маданий муҳитида аёллар шеъриятининг тутган ўрни, Муҳаммад Ғозий ва Мирҳасан Садоий тасаввуфий-ирфоний асарларининг замонамиздаги аҳамияти хусусидаги илмий натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 09 июлдаги 01-04-518-сон маълумотномаси). Тадқиқотдаги маълумотлар миллий-маънавий меросни тарғиб қилишга қаратилган кўрсатувлар сценарийсини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish