Sayt test rejimida ishlamoqda

Усаров Сирожиддин Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлиги (Индонезия, Малайзия ва Сингапур мисолида, 1991-2019 йй.)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tar41.
Илмий раҳбар: Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc/03/30.12.2019/Ss/Tar.21.02. 
Расмий оппонентлар: Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор; Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан 1991-2019 йилларда давлатлараро ҳамкорлигининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан ҳамкорлиги геосиёсий мазмундан ҳоли, икки томонлама манфаатлар ҳамда тенг шериклик устуворлигида йўлга қўйилган ва ривожланганлиги очиб берилган;
ўзаро муносабатларнинг ретроспектив асослари Индонезияга ислом дини тарқалишида Ўзбекистоннинг тарихий хизмати (Валий Иброҳим ас-Самарқандий фаолияти) мисолида далилланган;
Ўзбекистонда истиқболли туризм йўналиши бўлган зиёрат туризми инфратузилмасини замонавий талаблар асосида шакллантириш ва такомиллаштириш жараёнларида ушбу йўналишда жаҳоннинг етакчилари бўлган Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан ҳамкорликнинг ўрни ва роли очиб берилган;
Ўзбекистоннинг Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилувчи (инновация, инвестиция, маданият, фан ва таълим йўналишларида) шартномавий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ҳамда «Ўзбекистон–АСЕАН». форматидаги мунтазам мулоқот давраларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг Индонезия, Малайзия, Сингапур давлатлари билан ҳамкорлиги тарихига оид олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан ҳамкорлигининг туризм йўналишидаги алоқалар тарихига оид диссертация ишининг илмий янгиликлари, хулосалари ва амалий тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасида қисқа муддатли истиқболда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид Концепция» ҳамда Қўмита тасарруфидаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг «Ўзбекистон зиёрат туризми потенциалини хорижий мамлакатларда тарғибот қилишнинг маркетинг стратегияси» мавзусидаги лойиҳаларини тайёрлашда ва унда ҳал этилиши мўлжалланган амалий муаммоларни асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 февралдаги 05-16/1090-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда туризм соҳасининг истиқболли йўналиши бўлган зиёрат туризми бўйича илмий ёндашувлар такомиллашувига хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг Индонезия ва Малайзия билан маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги ривожида халқ дипломатияси асосидаги мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши, дўстлик ришталарининг мустаҳкамланишида «Ўзбекистон–Индонезия», «Ўзбекистон–Малайзия» дўстлик жамиятларининг иштирокига оид материаллар, қиёсий таҳлил маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида, шуниндек, «Ўзбекистон–Индонезия» ва «Ўзбекистон–Малайзия» дўстлик жамиятлари тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил 07 июлдаги 01-07-880-сон маълумотномаси). Натижада Қўмита фаолиятида миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишни янада кучайтиришга, дўстлик жамиятлари фаолиятлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеи мустаҳкамланишида, иқтисодий ривожланишида Индонезия, Малайзия ва Сингапур билан ҳамкорликнинг ўрни, шунингдек, замонавий илм-фан тараққиётида, мамлакатни жаҳонга танитишда ушбу давлатлар билан олиб борилаётган маданий-гуманитар йўналишдаги алоқаларнинг роли билан боғлиқ илмий хулосалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатувида тақдим этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2020 йил 02 мартдаги 02-10-485-сон маълумотномаси). Натижада бугун тобора чуқурлашаётган интеграциялашув шароитида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш аҳамиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтиришда қўшимча маълумот манбаи бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish