Sayt test rejimida ishlamoqda

Туропова Паризод Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах адабий муҳитининг тараққиёт тамойиллари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil806.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Дониярова Шоира Хурсандовна, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор; Адизова Иқболой Истамовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ва истиқлол даври ўзбек адабиёти контекстида Жиззах адабий муҳитининг тараққиёт тамойилларини жиззахлик ижодкорлар асарлари мисолида ойдинлаштириш ҳамда адабий мухитнинг ўзига хос ғоявий-бадиий хусусиятлари ва муштарак жиҳатларини очиб бериш, ижодкор бадиий оламини маҳаллий колорит билан боғлаб ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Шулмасми”, “Қоч” радифли ғазаллар, “Ватан шулмасми?”, “Ватанни севсанг”, “Омон асра” каби шеърий асарлардаги ғоявий-бадиий, рамзий-фалсафий талқинлар адабий-эстетик идеал категориясининг муножот, мурожаат-даъват, тавсиф каби трансформацияланиш жараёнлари орқали очиб берилган; 
воҳа адабий муҳитида мумтоз адабий анъаналар таъсирида “Навоийга бахшида”, “Дарвеш Навоий”, “Навоийдан байтлар ўқинг”, “Соғинч ёхуд” сингари шеърларда диний-тасаввуфий ва фалсафий-ижтимоий қарашларнинг синтезлашув жараёни далилланган;
ХХ аср ҳамда истиқлол даврида воҳа ижодкорлари яратган “Қайтмас тўлқинлар”, “Фарёд”, “Гулзор қишлоқ гулдураклари”, “Дала ҳовлидаги қотиллик” каби насрий асарлар маҳаллий ва миллий колорити, адибларнинг қаҳрамон характери ва портретини яратишдаги бадиий маҳорати аниқланган;
Жиззах воҳаси адабий муҳитининг XX аср ва истиқлол даврида шаклланиши ва ривожланиши Иброҳим Дониш, Туроб Мақсуд, Абдулла Аҳмад, Меҳрибон Абдураҳмонова, Шаҳло Аҳророва, Зуҳра Мамадалиева, Зулфия Бўриеваларнинг назмий ва насрий асарлари мисолида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах адабий муҳитининг тараққиёт тамойиллари тадқиқи натижалари асосида:
Жиззах воҳаси адабий муҳитининг XX аср ва истиқлол даврида шаклланиши ва ривожланиши Иброҳим Дониш, Туроб Мақсуд, Абдулла Аҳмад, Меҳрибон Абдураҳмонова, Шаҳло Аҳророва, Зуҳра Мамадалиева, Зулфия Бўриеваларнинг назмий ва насрий асарлари таҳлилларидан Ф–1–ФҚ–055213 шифрли “Абдулла Қаҳҳор дастхат–қўлёзмалари асосида асарларининг илмий-қиёсий матнларини тайёрлаш ва нашрга ҳозирлаш” фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 8 мартдаги 05-12-08-1895–сон маълумотномаси). Натижада “Абдулла Қаҳҳор: шахс ва ижодкор” тўплами яратилиши ва ижтимоий давр ва шахс маънавиятининг акс эттирилиши янгича талқинлар билан  бойитилишига хизмат қилган;
“Қоч” радифли ғазал, “Ватан шулмасми?”, “Ватанни севсанг”, “Омон асра” каби шеърий асарлардаги ғоявий-бадиий, рамзий-фалсафий талқинларга доир хулосалардан ОТ–А1–46 “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўкув адабиётларининг янги авлодини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 20 ноябрдаги 39–01–04–2265 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада бадиий асарда эстетик идеал, идеалнинг бадиий ижоддаги ўрни борасида муайян хулосаларга келинишига имкон берган;
воҳа адабий муҳитида мумтоз адабий анъаналар таъсирида “Навоийга бахшида”, “Дарвеш Навоий”, “Навоийдан байтлар ўқинг”, “Соғинч ёхуд” сингари шеърлардаги диний-тасаввуфий, фалсафий-ижтимоий қарашларидан А–1–118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 августдаги 08-07-1399/с-4–сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа анъанавийлик ва ворисийликда жиззахлик ижодкорларнинг Алишер Навоий анъаналарини давом эттирганлиги ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish