Турсунов Анвар Сайпуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида урбанизация жараёнлари (тарихий таҳлил, 1991-2010 йй.)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar246.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори; Ирисқулов Олимжон Жаҳонгирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2010 йилларда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ҳисобланган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида урбанизация жараёнларининг тарихий динамикасим ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон жанубий шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланиши географик омилга боғлиқлиги, республиканинг бошқа шаҳарлари билан таққослаганда қуруқ иқлими, сунъий суғорма деҳқончиликка асосланганлиги, савдо алоқаларининг ва ҳунармандчилик тармоқларининг кенглиги, йирик дарёлар ва тоғ ёнбағирларида жойлашуви билан фарқ қилганлиги очиб берилган;
минтақада экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида мустақилликнинг дастлабки йилларида шаҳарлар аҳолисининг 32 фоизи ичак ва жигар касалликларига дучор бўлганлиги, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналаридан олинган даромаддан мустақил фойдаланиш ҳуқуқи мустақиллик йилларида қўлга киритилганлиги далилланган;
минтақа шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий маданий ривожланиш учун собиқ совет даврида маблағ етишмаслиги, ҳудудларнинг ичимлик суви, табиий газ билан деярли таъминланмаганлиги, энергия ва қурилиш имкониятларининг чекланганлиги, жаҳон андозаларга мос ахборот-коммуникация тармоқларининг ночорлиги, хўжасизлик, лоқайдлик ва бепарволик иллатларини бартараф этишда мустақиллик йилларида жойларда инновацион янгиликларнинг жорий қилиниши асосий омил бўлганлиги далилланган;
минтақа шаҳарларидаги халқ таълими, маданият соҳаси ривожидаги тўсиқлар, уларни капитал таъмирга муҳтожлиги, ёш мутахассисларга, соғлом авлод тарбиясига эътиборсизлик, ўта кучли иссиқлик туфайли гепатит, ўпка, сил, руҳий касалликларни олдини олиш мақсадида тиббий хизматларни ночорликдан олиб чиқиш, экологик вазиятни барқарорлаштириш имкониятлари ҳамда мустақиллик йилларида меъморчилик, бахшичиликнинг ривожланишига эътиборнинг ошганлиги, замонавий жаҳон андозаларига мос уй-жойларнинг қурилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида урбанизация жараёнларининг тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шаҳарларида жойлашган йирик саноат корхоналари совет ҳукмронлиги даврида тўғридан-тўғри иттифоқ министрликларига бўйсундирилиши ҳамда шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг Марказ манфаатларига хизмат қилганлигига оид материаллардан Термиз давлат музей-қўриқхонаси, Қарши давлат музейларининг совет даврига оид экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 15 июндаги 3-№-04-12-04-2938-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон жанубидаги шаҳарларнинг собиқ совет давридаги ҳолати ва мустақиллик йилларидаги таркибий ўзгаришларга оид тасаввурларни бойитишга хизмат қилган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарлар ва шаҳарчаларда савдо алоқаларининг кенгайиши, ҳунармандчилик тармоқларининг ривожланиши, шаҳар маданияти ва шаҳарликлар турмуш тарзининг қишлоқларга ҳам кенг ёйилишига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 мартдаги 02–90-623-сон маълумотномаси). Натижада жанубий вилоятларда жойлашган шаҳарлар ҳаётини замон талаблари асосида яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ечимини кенг оммага тақдим этиш имконияти яратилган.