Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Темир Ҳасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи):  “Бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини педагогик лойиҳалаштириш тизимини ривожлантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped32.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноза Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кенжабоев Абдусалим Эркабоевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини педагогик лойиҳалаштириш тизимини ривожлантиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятининг мультимаданият, полиэтниклик, мономаданият полимаданият, маданиятлараро диалог каби дунёвий ғоялари ва геноцид, расизм, фундаментализм, радикализм, диний ақидапарастлик каби бузғунчи ғоялари мазмунини лойиҳалаш, ҳамкорликда ўқитиш, кейс-стади сингари таълим технологияларини ўзаро уйғунликда муқобил қўллаш доирасини кенгайтириш асосида аниқлаштирилган; 
бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини тарихийлик, илмийлик ва узвийлик каби ривожлантириш тамойилларининг яхлитлигини педагогик жараённинг тадқиқот-тарғибот, таҳлил-тасниф, таълим-тарбия босқичлари орқали касбий-интеллектуал, ташкилий-коммуникатив, эмоционал-иродавий, маънавий-маърифий каби шахсий сифатларни тавсифлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини педагогик лойиҳалаштириш тизими стратегик ривожлантиришнинг ижтимоий, касбий, рефлексив, акмеологик мезонларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида педагогик жараённинг инновацион-методик технологияси, унинг экспериментал даражаси, мезонлари ва ахборот-методик таъминотини шакллантириш орқали “Фуқаролик маданиятини шакллантириш” фанини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасалари талаба-ёшларида фуқаролик маданиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогик лойиҳалаштириш тизими бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини стратегик ривожлантиришнинг (ижтимоий, касбий, рефлексив, акмеологик) мезонлари асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “511900 – Педагогика ва психология” бакалавриат  таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2788-сон маълумотномаси). Натижада  умумий педагогика, ижтимоий педагогика, педагогик маҳорат, педагогик психология каби фанларини ўқитиш мазмунига сингдирилган;
бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини ривожлантириш (тарихийлик, илмийлик ва узвийлик) тамойиллари яхлитлиги педагогик жараённинг тадқиқот-тарғибот, таҳлил-тасниф, таълим-тарбия босқичларига таяниб, шахсий сифатлар (касбий-интеллектуал, ташкилий-коммуникатив, эмоционал-иродавий, маънавий-маърифий) тавсифи асосида 2019-2021 йилларга мўлжалланган AIF 2/20 рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” ва №ОТ-Ф7-34 “Бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданияти инновацион жараёнларини педагогика фанида ўрганишнинг илмий-педагогик асослари” мавзуларидаги амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2788-сон маълумотномаси). Натижада “Фуқаролик маданиятини шакллантириш” махсус ўқув курси ташкил этилиб,  интеллектуал салоҳиятли, ватанпарвар, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга эришилган;
олий таълим тизмида педагогик жараённинг инновацион-методик технологияси, унинг экспериментал даражаси, мезонлари ва ахборот-методик таъминотини шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўлажак олий маълумотли мутахассисларда фуқаролик маданиятини ривожлантиришда асосий омилларидан бири эканлиги “511900 – Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган педагогиканинг туркум фанларини ўқитиш жараёнида асосланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2788-сон маълумотномаси). Натижада умумий педагогика, ижтимоий педагогика, педагогик маҳорат, педагогик психология каби фанларини ўқитиш мазмуни такомиллаштирилган ва ўқитиш самарадорлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish