Жумашева Гулнара Хамидуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Икки тиллилик шароитида қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмаларини шакллантириш (таълим рус тилида олиб бориладиган мактабгача таълим ташкилотларида ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида)». 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (қорақалпоқ тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped192.
Илмий раҳбар: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аймбетов Максет Каллиевич, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мақсади мақсади билингвизм шароитида мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки тиллилик шароитида тил таълимига компетент ёндашув ва уни рус гуруҳлари ва синфларида қорақалпоқ тилини ўқитишда қўллашнинг лингводидактик асослари нутқни ривожлантириш учун лингводидактик шарт-шароитлар яратиш (ўйин, машқ, меҳнат, тасвирий фаолият, бадиий-нутқий) асосида такомиллаштирилган;
таълим рус тилида олиб бориладиган бошланғич синфларда ўқувчиларининг қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмалари компетенцияси оғзаки ва ёзма, монологик ва диалогик нутқ турларига алоқадорлигига кўра тил ва мулоқот маданияти, лингвистик компетенция ва билимларни мустақил эгаллаш қобилиятини ривожлантириш каби компонентларга ажратилган;
қорақалпоқ тили дарсларида назарий қоидаларни амалда қўллашни ўргатишнинг когнитив, эмоционал ҳиссий ва фаолиятга доир босқичлари праксиологик ёндашувга асосланган хатоликлар устида ишлаш, қайта ҳикоя тузиш, эркин хат ёзиш каби рефлексив технологиялар асосида такомиллаштирилган;
икки тиллилик шароитида қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмаларини шакллантиришнинг экспериментал исботланган праксиологик ёндашувга асосланган рефлексив технологиялар(интерфаол методлар, аутентик ўқув материаллари)нинг методик тизими ишлаб чиқилган, дивергент ва конвергент ёндашувлар асосида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигига асосланган грамматик бирликларни сензитив ўрганишнинг назарий асослари очиб берилган;
икки тиллилик шароитида болаларнинг монологик ва диалогик нутқини ўстиришнинг рецептив, репродуктив, продуктив каби уч босқичли тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки тиллилик шароитида мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги болаларнинг қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмаларини шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:
билингвизм шароитида, хусусан нутқ, лингвистик компетенция ва билимларни мустақил эгаллаш қобилиятини ривожлантириш дарсларида болаларда сўзлашув кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар «Қорақалпоқ тилида сўзлашиш кўникмаларини шакллантиришнинг назарий-методик асослари» монографиясига киритилган ва Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги №01-01-08/1280-сон маълумотномаси). Натижада нутқни ривожлантириш дарсларида мактабгача ёшдаги болаларнинг назарий билимларни амалиётда қўллашининг самарадорлигини ошириш бўйича ўқув материаллари тизимлаштирилди;
назарий қоидаларни билиш ва амалиётда қўллаш, таълим рус тилида юритиладиган бошланғич синфларда дивергент ва конвергент ёндашувлар асосида ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигига асосланган грамматик бирликларни сензитив ўрганиш бўйича тавсиялар «Qaraqalpaq tili» (UOK811.512.121’242(754.2) 3-синф, UOK811.512.121’242(754.2) 2-синф, дарсликлар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида тайёрланган) дарсликлари бўйича компонентли ёндашувга асосланган баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги №01-01/10-2580 маълумотномаси). Наъмуна сифатида тайёрланган мазкур дарс ишланмалари ва методик тавсиялар бошланғич синфлар ўқувчиларининг лингвистик компетентлигини ва мустақил билим олиш қобилиятларини юксалтириш имконини берган;
қорақалпоқ тили дарсларида олинган назарий билимларни амалиётда қўллаш, уларни ўрганиш босқичлари, праксиологик ёндашувга асосланган рефлексив технологиялар: интерфаол методлар, аутентик ўқув материалларини тайёрлаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг Ж.Урунбаев номидаги Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва янги қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиёти методикасини такомиллаштириш» фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг Ж.Урунбаев номидаги Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 25 сентябрдаги 165-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаоллигини, нутқий ва лингвистик компетентлигини оширишга хизмат қилган.
болаларда тинглаш, қорақалпоқча нутқни қабул қилиш ва тушуниб олиш, мустақил равишда гап тузиш, кўрган, эшитган нарсаларни илғаб олиш, ўз муносабатларини оғзаки ва ёзма шаклда баён қилиш кўникмалари ва қобилиятларини шакллантириш бўйича тавсиялар таълим тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги №89-03-3856-сон маълумотномаси). Натижада баён қилинган назарий ёндашувлар талабалар, магистрантлар ва педагогик йўналишдаги ўқитувчилар учун илмий-методик манба хизматини бажарган.