Насирова Хуршидахон Кудратуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бепуштлик модуляторларининг аҳамиятини ўрганиш ва гипофиз аденомаларида ҳомиладорликни олиб боришни такомиллаштириш» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Tib360.
Илмий маслаҳатчи: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Гульнора Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт – стоматология университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипофиз аденомаси мавжуд беморларда фертиллик предикторларини аниқлаш ёрдамида аёлларда репродуктив фаолиятни яхшилаш ва ҳомиладорликни кузатиб боришни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипофиз аденомаларида инфертилликнинг туртки механизми йўлга қўйилиб гиперпролактинемик гипогонадотроп гипогонадизм натижасида ингибин В ва антимюллер гормонлар миқдори камайиши асосланган;
илк бор пролактиномаси мавжуд бўлган ҳомиладорларнинг I триместри патологиялари ва туғруқдан кейинги эрта асоратларнинг муҳим предикторлари, яъни, активин ва прогестерон орасида (r=-0,81), ингибин А ва эстрадиол орасида (r=-0,673) кучли ишончли манфий боғланиш аниқланган;
илк бор Пирсон бўйича корреляцион анализ асосида нофаол гипофиз аденомаси бўлган аёлларда ҳосила ўлчамидан қатъий назар ингибин А ва фолликулостимулловчи гормон орасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик асосида (r=0,8) бепуштлик хавфининг сезиларли даражада юқори бўлиши аниқланган;
илк бор пролактиномада эстрадиол ва ингибин А орасидаги нисбий коэффициент ˂2 ҳамда нофаол гипофиз аденомасида ˂15 эканлиги аниқланди. Бунинг натижасида ўз навбатида, преэклампсия, туғруқдан кейинги қон кетиш ва фетоплацентар етишмовчилик кўринишидаги ҳомиладорлик асоратларини муҳим диагностик мезонлари асосланган;
илк бор эстрадиол/ингибин А нисбати <1,4 бўлган пролактиномали аёлларда ҳомиладорликнинг II-III триместрида преэклампсия ва туғруқдан кейинги патологиялар ривожланиш эхтимоли юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлардаги гипофиз аденомасида фертиллик модуляторлари ролини ўрганиш ва хомиладорликни кузатишини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
хомиладорлик ва гипофиз безларини мониторинг ва даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладорлик ва гипофиз безлари: мониторинг ва даволаш масалалари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 8н-д/74 - сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гипофиз бузилишлари мавжуд ҳомиладор аёлларни мониторингини ва даволашни тадқиқ этиш имкониятини яратган.
пролактиномали аёлларда эндокрин бепуштлик диагностикаси ва даволашнинг самарали усулларини бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пролактиномали аёлларда эндокрин бепуштлик диагностикаси ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17 июн 2020 йилдаги 8н-д/74 - сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пролактинома аниқланган эндокрин бепуштлик мавжуд аёлларни замонавий ташхислаш ва даволаш имконини яратган.
гипофиз аденомаси клиник ва биокимёвий, гормонал, визуализацион хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Наманган, Фарғона, Aндижон ва Самарқанд вилоят эндокринология диспансерларининг амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 июндаги 08-09/7174-сон маълумотномаси). Тавсияларни жорий этилиши гипофиз аденомасини эрта ташхислаш, монанд даволаш усулини танлаш, ногиронлик ва асоратлардан ўлим хавфини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шунингдек даволаш учун кетаётган маблағни тежаш имконини яратган.