Дустмухамедова Динора Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали энтерал етишмовчиликда митохондриал дисфункциянинг аҳамияти», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib52.
Илмий раҳбарлар: Камилова Алтиной Турсунбаевна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сурункали энтерал етишмовчиликда митохондриал дисфункциянинг аҳамиятини аниқлаш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сурункали энтерал етишмовчилик (целиакия ва сурункали энтероколит)да анаэроб гликолизнинг ортиши, липидлар перекис оксидланиши тизимида прооксидантнинг ортиши ва антиоксидантнинг камайиши билан характерланувчи оксидли фосфорилланишнинг бузилиши исботланган;
целиакия ва сурункали энтероколитли болаларда ингичка ичакларда сўрилишнинг пасайиши ва қон зардобида сут кислотаси миқдорининг ортиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;
ўсаётган каламушларда энтерал етишмовчилик моделида ингичка ичак шиллиқ қавати гиперрегенератор атрофиясига ишора қилувчи I мажмуа ва гистоморфологик белгилар устуворлигида митохондрий суспензиясида нафас олиш занжирининг ажралиши тарқалиши асосланган;
ўсаётган каламушларда сурункали энтерал етишмовчилик моделида ингичка ичаклар морфометрик кўрсаткичларининг яхшиланиши ва митохондрийларда энергетик баланс тикланишига экдистеннинг стимулловчи таъсир кўрсатиши исботланган;
целиакия ва сурункали энтероколитли болаларда ҳазм қилиш транспорти конвейерининг тикланиши, клиник кўринишлар динамикасига экдистеннинг самарали таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали ичак касалликларининг диагностикаси ва уни даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда учрайдиган ичакнинг сурункали касалликларини клиник белгиларига қараб баҳолаш ва самарали ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда сурункали энтерал етишмовчиликда ҳужайра энергетикасининг бузилишлари характери» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 8/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали энтерал етишмовчиликда ҳужайра энергетикасининг бузилишлари характерини аниқлаш асосида болаларда энергетик бузилишларни эрта аниқлаш ва шу асосда касалликнинг асоратларини олдини олиш имконини берган;
болаларда ичакнинг сурункали касалликларида митохондриал етишмовчиликни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда сурункали энтерал етишмовчиликда энергетик алмашинувни коорекциялаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 8/95-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали энтерал етишмовчиликда энергетик бузилишларни эрта аниқлаш ва корекциялаш имконини берган;
болаларда сурункали ичак касалликларининг диагностикаси ва уни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, Жиззах вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/91-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ташхислаш, даволашда сарф-харажатларни қисқартириш, асоратлар сонини камайтириш ҳамда беморларнинг стационар даволаниш муддатини 5,6 ўрин/кунга қисқартириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ремиссия даврини узайтириш имконини берган.