Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Дилмурад Нормуротовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон ахборот-таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш», 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped95.

Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Илмий раҳбар: Бегимқулов Узоқбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Кодиров Рафик Хусанович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон ахборот-таълим муҳитида олий таълим муассасаларида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

электрон ахборот-таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришни таъминлашда педагогик лойиҳалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва эксперимент каби компонентлари имкониятлари аниқлаштирилган;

электрон ахборот-таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини компетентлик даражасини, уларнинг профессионал тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи  педагогик лойиҳалаштириш модели ишлаб чиқилган;

педагогик лойиҳалаштириш асосида касбий таълим жараёнларининг замонавий ахборот-методик таъминотини амалга ошириш имкониятларини электрон ахборот-таълим муҳитида жорий этишга қаратилган дастурий таъминот ва очиқ таълим ресурслари ишлаб чиқилган;

бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми сифатида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишнинг инновацион шакллари, электрон ўқув-услубий мажмуалар, электрон қўлланмалар таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Электрон ахборот-таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:

электрон ахборот-таълим муҳитида таълим жараёнини педагогик лойиҳалаштириш, таълим-тарбиянинг хилма-хил методларини, замонавий педагогик технологияларни оқилона танлай олиш, ижодий ёндашув асосида метод ва технологияларни танлаш компетенциялар тизими бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти (2014 йил 12 августда «O’zstandart» агентлиги томонидан тасдиқланган, №1-2570) мазмунига сингдирилган. Мазкур компетенциялар тизими олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган; 

назарий ва амалий ишланмалар электрон мультимедиали дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар  сифатида Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1238-сон маълумотномаси). Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми сифатида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишнинг инновацион шакллари, электрон ўқув-услубий мажмуалар, электрон қўлланмалар хизмат қилган;

лойиҳалаштиришга оид олинган илмий натижалар «Гидравлика ва гидравлика жиҳозлари» фанидан ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (UO‘K:626/627(075), KBK:30.123, I-85; ISBN 978-9943-4092-48).

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида махсус фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини электрон ўқув-методик материаллар орқали ривожлантириш, электрон ўқув-методик мажмуани шакллантириш ва амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялардан ЁА1-ОТ-О-16695 ЁА1-4 «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида махсус фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини электрон ўқув-методик материаллар орқали ривожлантириш» мавзусидаги давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2014–2015 йилларга мўлжалланган ёш олимлар амалий тадқиқотлари лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2017 йил 4 сентябрдаги 02-07-2522/04-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish