Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабамуратов Бекзод Эргашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида целлюлоза карбамат олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2220.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан целлюлоза олиш, олинган целлюлозага карбамид таъсир эттиришнинг мақбул шароитларини аниқлаш, ушбу шароитда целлюлоза карбамат олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва целлюлоза карбамат асосида биопарчаланувчи полимер материаллар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий шароитда ўсадиган Phragmítes austrális (қамиш) ўсимлиги поясидан микрокристалл целлюлоза олинган;
олинган микрокристалл целлюлозани карбамид билан катализаторсиз усулда модификациялашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
катализаторсиз усулда целлюлозани карбамид билан модификациялаш орқали целлюлоза карбамати синтез қилинган; 
синтез қилинган КЦ-20-2 маркали целлюлоза карбамат намунасини юқори босимли полиэтиленга 70% гача қўшиш натижасида биопарчаланувчи полимер материаллар олинган;
маҳаллий хомашёлар асосида биопарчаланувчи плёнкалар олишда қўлланиладиган целлюлоза карбамат олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий хомашёлардан целлюлоза карбамат олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган целлюлоза карбаматни юқори босимли полиэтиленга қўшиб биопарчаланувчи плёнка олиш усули “Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида биопарчаланувчи қадоқлаш плёнкалари ишлаб чиқаришда жорий қилинган (“Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2021 йил 6 майдаги 24/147-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан олинган целлюлоза карбамат асосида арзон ва биопарчаланувчи қадоқлаш плёнкалари ишлаб чиқариш имконини берган;
целлюлоза карбамат асосида олинган биопарчаланувчи плёнкалар “Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасида дори моддаларни қадоқлашда жорий этилган (“Nova Pharm” МЧЖ Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасининг 2021 йил 6 майдаги 24/147-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитни полимер чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish