Тухтаева Нигора Хасановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда Helicobacter pylori генотиплари сабабли ностероид воситали гастропатияни ривожланиш механизми», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc /Tib414.
Илмий маслахатчи: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиет фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артрит билан оғриган беморларда яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари таъсирида ривожланган гастропатия шаклланишида H.Pyloriнинг генотипик штаммлар аҳамиятини клиник асбобий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритли беморлар ошқозонида H.Pylori нинг учраши ва тарқалиш даражаси касаллик фаоллиги даражасига бевосита боғлиқлиги проспектив таҳлилларга кўра исботланган;
ревматоид артрит беморларда яллиғланишга қарши ностероид дори воситали гастропатияда H.Pyloriнинг турли хил генотипик шаклларини детекция қилишнинг ўз шакллари молекуляр - генетик таҳлил асосида ишлаб чиқилган;
ревматоид артритли беморларда яллиғланишга қарши ностероид дори воситали гастропатия H.Pylori билан ассоцирланганда унинг генотипларини тақсимланиши аниқланган;
ревматоид артритли беморларда H.Pylori инфекциясини vacAs2, iceA2 и cagA генларини ёки cagA + Ice2 + vacAm1+ vacAs2; vacAm1+ vacAs2; Ice2+ vacAm1+ vacAs2 генлар комбинацияси учраши аниқланиб, беморларда ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги ҳамда эрозияларини келтириб чиқариш эҳтимолини ошириши асосланган;
яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини фармакокинетикасидаги ўзгариш индикаторларини ревматоид артритда ошқозон хеликобактериози келиб чиқишига хос башоратларидан бири эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматоид артрит беморларда ялиғланишга қарши ностероид дори воситалари билан асоцирланган гастропатияни келиб чиқишида гастродуоденал соҳадаги ўзгаришларда H.Pylori генотипларининг ўзига ҳос аҳамиятини аниқлаш асосида даволашни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ревматоид артрит беморларда Нelicobacter pylori ташҳислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артрит беморларда Нelicobacter pylori ташҳислаш усулларини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-р/8-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артритга чалинган беморларда гастродуоденал соҳадаги ўзгаришлар келиб чиқишида H.Pylori генотипларини аниқ ва эрта ташҳислашни муқобиллаштириш имкониятини берган;
Ревматологик беморларда гастродуоденал соҳани клиник ҳусусиятлари бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ревматологик беморларда Helicobacter pyloriни ҳисобга олган ҳолда гастродуоденал соҳани клиник ҳусусиятлари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги 8н-р/7-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ревматоид артрит беморларда H.Pylori инфекцияси ҳисобига гастродуоденал соҳадаги шикастланишларда яллиғланишга қарши ностероид дори воситаларини тўғри танлаш ва дозалаш эвазига даволашни такомиллаштириш имконини берган;
беморлар гастродуоденал соҳасидаги ўзгаришлар келиб чиқишида H.Pylori генотипларининг аҳамиятини аниқлаш орқали ревматоид артритни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент тиббиёт академияси куп тармокли клиникаси, Тошкент вилояти кўп тармокли тиббиёт маркази, ЎзР ПА ҳузуридаги Бош тиббиёт бошқармасининг 2-сонли марказий клиник шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 8н-д/42-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши, касалликни эрта ташҳислаш, касаллик кечишини башорат қилиш, келиб чиқадиган асоратларни ўз вақтида олдини олишни муқобиллаштириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш имконини берган.