Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Дадахон Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «5-9 - синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped514.
Илмий раҳбар: Садикова Албина Венеровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2021.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим жараёнида 5-9-синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-9-синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий-тузилмавий компонентлари (фаолиятли, инновацион, амалиётга йўналганлик) имитацион технологиялар (локал технологиялар, тренинглар, топшириқлар лойиҳаси, ролли ўйинлар)ни мантиқий тафаккурнинг ривожлантириш тизими (мавҳумлаштириш, умумлаштириш, таҳлил ва синтез)га уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
мантиқий тафаккурни ривожлантириш яхлит тизим сифатида коммуникатив, электрон-ахборот таълим ресурсидан фойдаланиш, ўз устида ишлаш, креативлик, башорат қилишни ўз ичига олган модель  иқтисодиётнинг реал сектори талабларига мос дидакти таъминотнинг методологик, рефлексив, мазмунли, мотивацион, ривожлантирувчи, ташкилий-методик ва тизимли-функционал натижавийлик компонентлари аниқланган; 
мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик таъминотининг ишлаб чиқиш – методик компонент сифатида инновацион ўқитишнинг когнитив (ахборотни қайта ишлаш, сақлаш, узатиш, касбий билимга йўналганлик), ўқув-ижодий фаолиятга шахсий муносабатни қарор топтириш компонентлари интеграцияси устуворлиги асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълимда, таълим жараёнида мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик имконияти мотивацион каби кўп векторли ёндашув босқичлари  эмоционаллик, прогрессивлик, мотивация, оптималлик, эффективлик, технологик сингари ижтимоий-педагогик баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-9 - синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
5-9-синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий-тузилмавий компонентлари (фаолиятли, инновацион, амалиётга йўналганлик) имитацион технологиялар (локал технологиялар, тренинглар, топшириқлар лойиҳаси, ролли ўйинлар)ни мантиқий тафаккурнинг ривожлантириш тизими (мавҳумлаштириш, умумлаштириш, таҳлил ва синтез)га уйғунлаштиришга оид таклифлар ИТД-1-148 рақамли «Таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқувчилар касбий компетенцияларини шакллантириш технологиялари» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2857-сон маълумотномаси). Натижада, 5-9-синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини ривожланиш жараёни самарадорлиги оширилган;
мантиқий тафаккурни ривожлантириш яхлит тизим сифатида коммуникатив, электрон-ахборот таълим ресурсидан фойдаланиш, ўз устида ишлаш, креативлик, башорат қилишни ўз ичига олган модель иқтисодиётнинг реал сектори талабларига мос методологик, мазмунли, ташкилий-методик ва натижавийлик компонентларига оид таклифлар умумий ўрта таълим, Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2857-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур 5-9-синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккури таълим сифатини таъминлашнинг миллий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантирилган;
мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти, ўқув-ижодий фаолиятга шахсий муносабатни қарор топтириш компонентлари интеграцияси ҳамда умумий ўрта таълимда, таълим жараёнида мантиқий тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик имконияти мослашувли-йўналтирувчи, таянч ва креатив-продуктив босқичлари мазмунини аниқлаштириш бўйича таклифлар “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)”  номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2857-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантурувчи компетенциялар шакллантирилган ҳамда таълим мазмуни ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш имкониятлари оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish