Дадабоева Ферузахон Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактабларида астрономик таълимни гуманитарлаштириш технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped706.
Илмий раҳбар: Мамадазимов Мамадмуса, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2021.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Илясов Собит Пўлатович, физика-математика фанлари доктори, ЎзР ФА Астрономия институти лаборатория мудири.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида астрономик таълимни гуманитарлаштириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
астрономия ўқув предметини гуманитарлаштириш муҳитининг педагогик имкониятлари табиий-илмий циклдаги фанларнинг гуманитар потенциалини дунё таълим тизими билан адаптацияланиш жараёнида ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш стратегиясига ҳамоҳанг ривожлантирилган;
табиий-илмий фанларни педагогик гуманитарлаштириш жараёни контекстининг модели ўқувчиларнинг рационал-мантиқий фикрлаш қобилиятларини, шахсий ва коммуникатив шакллантирилишини ривожлантириш имконияти ҳамда шахсий фазилатларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
астрономия ўқув предметини гуманитарлаштириш жараёнлари ўқув маълумотларни кўргазмали-образли мультимедиали иловалар, видео ва аудио ёзувлар, AvtoPlay_8.5 компьютер дастури асосида тайёрланган электрон ўқув қўлланма тарзида тарихийлик принципи асосида такомиллаштирилган;
астрономия ўқув предметининг гуманитар потенциали табиий-илмий предметлар контекстида интегратив ёндашувга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида астрономия ўқитишни гуманитарлаштириш технологияларини такомиллаштиришга қаратилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
табиий-илмий (астрономия) фанларни гуманитарлаштириш учун зарур бўлган муҳитнинг педагогик ва дидактик асосларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида 2012-2016 йилларда бажарилган “Қуёш тожи ёруғ нуқталарининг эволюцияси ва чақнаш механизмларининг илмий-услубий тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3242-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг астрономияга оид маълумотларни таҳлил қилиш кўникмалари, мантиқий фикрлаш қобилиятлари ва илмий дунёқарашларини ривожлантириш имкониятлари ошган;
ўқув материалларини кўргазмали-образли (мультимедиали иловалар, видео ва аудио ёзувлар, AvtoPlay_8.5 компьютер дастури асосида тайёрланган электрон ўқув қўлланма) тайёрлашга оид таклифлар “Астрономия” (11-синф) дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3242-сон маълумотномаси). Натижада, астрономик таълим самарадорлиги ва ўқувчиларни инсонпарварлик тамойилида тарбиялаш имкониятлари ошган.