Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибратова Феруза Бобоқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Yu142.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Бобоқулов Сотиболди Бобоназарович, юридик фанлар доктори, профессор; Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонқулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона Қўмитаси Божхона институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммоларига доир фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарздор номидан қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши асослаб берилган;
қарзларни узиш режасининг нусхалари кредиторларга ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қарзларни узиш режаси илова қилиниши лозимлиги асослаб берилган;
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усулларда бериш билан боғлиқ битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар ҳисобланиши асослаб берилган;
қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилиниши бир вақтда унинг мол-мулкини хатлаши лозимлиги асослаб берилган; 
иқтисодий суд томонидан маълум мақсадларни амалга ошириш учун қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда тугатиш бошқарувчини тайинланиши ва ушбу қарздорнинг мол-мулкини тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилиши асослаб берилган;  
давлат корхонасидан, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахсдан ташқари, кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаган тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс суднинг қарорига асосан банкрот деб топилиши мумкинлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммоларини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қарздор номидан қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 145-моддасининг учинчи қисми) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–455-сон Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик  палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги 04/1-06-87-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс томонидан банкротлик ҳолатида келишув битимни тузишга имкон берган;
қарзларни узиш режасининг нусхалари кредиторларга ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қарзларни узиш режаси илова қилиниши лозимлигига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 176-моддасининг биринчи қисми) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–455-сон Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги 04/1-06-87-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қарздор – якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига илова қилинадиган ҳужжатларни аниқлашга имкон яратган;
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усулларда бериш билан боғлиқ битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар ҳисобланишига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 178-моддасининг биринчи қисми) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–455-сон Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги 04/1-06-87-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилинганлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс битимларининг ҳақиқий эмаслигининг оқибатини ҳуқуқий тартибга солишга кўмаклашган;
қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилиниши бир вақтда унинг мол-мулкини хатлаши лозимлигига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 179-моддасининг биринчи қисми) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва  қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–455-сон Қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги 04/1-06-87-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг мол-мулкини аниқлашга ва ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулкни аниқлашга имкон берган;
иқтисодий суд томонидан маълум мақсадларни амалга ошириш учун қарздор бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда тугатиш бошқарувчини тайинланиши ва ушбу қарздорнинг мол-мулкини тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилишига оид таклифлар (Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 181-моддасининг иккинчи қисми) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–455-сон Қонунига киритилган (Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги 04/1-06-87-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқариш ва сотилишини ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
давлат корхонасидан, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахсдан ташқари,  кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаган тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс суднинг қарорига асосан банкрот деб топилиши мумкинлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сон Фармойишига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркибида иштирок этиб, Фуқаролик кодекси лойиҳасининг 47–57-моддалари бўйича берилган таклифлари киритилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг 2019 йил 15 ноябрдаги 3/6-5464-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф давлат корхонасидан ташқари юридик шахслар, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг банкротлигини ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish