Хасанов Азизбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини белгиловчи рейтинг тизимини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped.1487.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бердиқулов Баҳодир Дўстмуродович, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини белгиловчи рейтинг тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олимпия захиралари коллежлари рейтингини баҳолаш учун “Спорт натижаларига эришиш”, “Тренер ва методистлар салоҳияти”ни ошириш мезонларини киритиш ҳисобига жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари фаолиятини баҳоловчи рейтинг тизими такомиллаштирилган;
олимпия захиралари коллежлари рейтинг тизими учун замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда “мусобақаларни таҳлил қилиш”, “илмий-тадқиқот жараёнларида иштирок этишини ўрганиш” йўриқномаларини ишлаб чиқиш ҳисобига тренер ва методистларнинг билим, кўникма ҳамда малакасини ошириш имконияти яратилган;
олимпия захиралари коллежлари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими “йил давомида эришилган спорт натижалари” ҳамда “ўқув-услубий таъминот ва нашр ишлари” мезонлари учун янги балли баҳо меъёрлари ишлаб чиқилганлиги ҳисобига такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичларини SWOT педагогик методи орқали ривожлантириш асосида спортчиларнинг камчилиги ва ютуғини аниқлаш ҳамда тренер ва методистларнинг мусобақаларни таҳлил қилиш тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини белгиловчи рейтинг тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари ҳамда уларнинг қиёсий таҳлили асосида:
таълим муассассасини фаолиятини рейтинг мезонлари асосида баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги “Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 480-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-07-08-1274-сон маълумотномаси). Натижада, спорт разрядларининг бажарилиши 13,3%га, тренерлар салоҳияти 12,2%га, методистлар салоҳияти 12,5%га, йил мобайинида эришилган спорт натижалар 6,8 %, республика терма жамоаси таркибига қабул қилинган спортчилар 2,4% га, қайта тайёрлаш ва малака ошириш 5,5 %га, ўқув-методик таъминот ва нашр ишлари 24 % га ошди;
“Тренер ва методистлар томонидан спорт мусобақаларни таҳлил қилиш ва спортчилар тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича йўриқнома” ҳамда “Тренер ва методистларнинг илмий-тадқиқот жараёнларида иштирок этишини ўрганиш бўйича йўриқнома” ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-07-08-1274-сон маълумотномаси). Натижада, тренерлар салоҳияти 10,7%га, методистлар салоҳияти 12%га, йил мобайинида эришилган спорт натижалар 9 %, ўқув-методик таъминот ва нашр ишлари 16 % га ўсган;
олимпия захиралари коллежлари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими “йил давомида эришилган спорт натижалари” ҳамда “ўқув-услубий таъминот ва нашр ишлари” мезонлари “Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 480-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-07-08-1274-сон маълумотномаси). Натижада, спорт разрядларининг бажарилиши 16,6%га, тренерлар салоҳияти 10,7%га, методистлар салоҳияти 12,5%га, йил мобайинида эришилган спорт натижалар 9,7%га, республика терма жамоаси таркибига қабул қилинган спортчилар 2%га, қайта тайёрлаш ва малака ошириш 4,1 %га, ўқув-методик таъминот ва нашр ишлари 20%га ошган;
жисмоний тарбия ва спорт таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичларини SWOT педагогик методи орқали ривожлантириш асосида спортчиларнинг камчилиги ва ютуғини аниқлаш ҳамда тренер ва методистларнинг мусобақаларни таҳлил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар 15 та Олимпия захиралари коллежларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-07-08-1274-сон маълумотномаси). Натижада, бу олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тизимли ташкил қилишга ҳамда замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланиш асосида ривожлантиришга хизмат қилган.