Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилемисов Султан Онгарбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсма этиологияли механик сариқликда диагностика ва ўт йўллари декомпрессия усуллари танловини такомиллаштириш», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/TiB598.
Илмий рахбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Н.Сызганов номидаги миллий амалий хирургия маркази, (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсма этиологияли механик сариқликда ўт йўллари декомпрессияси миниинвазив усулларини қўллаш орқали ўсманинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда очиқ паллиатив ва радикал аралашув босқичларининг такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсма этиологияли механик сариқлик билан хасталанган беморлар орасида ўсма билан шикастланишнинг атроф-муҳит омилларнинг салбий  таъсири, ўт-тош касалликлари, сурункали жигар касалликлари ва гепатоцитларнинг зарарланишни клиник хусусиятлари асосланган;
ўт йўллари  шикастланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда эндобилиар аралашувларни амалга оширишда проксимал тўсиғида антеград аралашув, дистал тўсиғида ретроград эндоблиар аралашувларниинг анатомик хусусиятларини инобатга олиб бажаришнинг дифференциал ёндошувининг зарурати ишлаб чиқилган;
ўсма этиологияли механик сариқлик  мавжуд беморларда  ташқаридан мининвазив тери-жигар орқали эндобилиар жаррохлик муолажасини оптималлаштирилган босқичма-босқич ўсма торайишини реканализациялаш техникаси жорий этилган;
ўт йўллари тўсилиши туфайли юзага келган механик сариқлик жигар етишмовчилигига олиб келади. Шу туфайли мининвазив декомпрессиясини амалга оширмасдан очиқ операцияларда наркоз ва қўлланиладиган дори воситаларининг жигар етишмовчилигини кучайтириши сабабли операциядан кейинги асоратларни ва ўлим даражасини кескини ортиши исботланган; 
ўсма этиологияли механик сариқлик билан хастланган беморларни хирургик даволаш икки босқичли декомпрессия йўлининг самарадорлиги ҳамда ўсмани радикал олиб ташлаш имкониятини сезиларли даражада ошириши тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсма этиологияли механик сариқликда диагностика ва ўт йуллари декомпрессия усуллари танловини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўсма этиологияли механик сариқликни ташхислаш ва ўт йуллари декомпрессия усуллари танловини такомиллаштириш натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ўсма этиологияли механик сариқлик билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 8н-д/121-сон маълумотномаси). Натижада ўсма этиологияли механик сариқликни ташхислаш ва ўт йуллари декомпрессия усуллари танловини такомиллаштириш орқали касалликни даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
ўсма этиологияли механик сариқликда диагностика ва ўт йуллари декомпрессия усуллари танловини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро ва Жиззах вилоятлари филиларининг шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 8н-з/72-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  ўсма этиологияли механик сариқлик билан касалланган беморларда асоратларнинг ташхиси сифатини яхшилаш, операциядан кейинги асоратларни 21,9 % дан 9,9% гача ва ўлим кўрсаткичини 9,3% дан 3,3% гача камайтиришга, касалхонда бўлиш ўрин кун 4 кунга камайиштириш имконини  берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish