Sayt test rejimida ishlamoqda

Бустанов Ойбек Якубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида церебро-васкуляр бузилишларидаги антифосфолипид синдромининг ташхиси, клиник-нейрофизиологик ва иммунологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3.PhD/Tib398.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Фурқат Абдулахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон); Санаева Матлюба Жахонкуловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ульяновск давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антифослипид синдроми церебро-васкуляр кўринишларининг клиник неврологик, нейровизуал ва иммунологик хусусиятларини баҳолашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларининг турли шаклларида антифосфолипид синдроми билан боғлиқ неврологик белгиларнинг клиник–иммунологик жихатлари, ультратовуш ва нейровизуализация текширувларнинг натижалари ўзаро мос келиши аниқланган;
бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларининг турли шаклларида антифосфолипид синдроми билан боғлиқ неврологик белгилар келиб чиқишида иммунологик текширув кўрсаткич натижаларини (қон зардобида IgG/IgM антикардиолипин ва IgG/IgM анти-β2-гликопротеин ва қон плазмасида волчанкали антикоагулянт) ишончли ошганлиги исботланган;
антифосфолипид синдромининг неврологик кўринишли бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида иммунологик реакция кўрсаткичлари соғлом донорлар, ноаутоиммун генезли неврологик касалликлар мавжуд беморлар ва асаб тизими шикастланмаган бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари бор беморларга нисбатан ишончлилиги юқорилиги исботланган;
неврологик кўринишли бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари кузатилган беморларда антифосфолипид синдромини эрта ташхислашда иммунологик хамда клинико-нейровизуолизацион текширувларни қўллаш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида церебро-васкуляр бузилишларидаги антифосфолипид синдромининг ташхиси, клиник-нейрофизиологик ва иммунологик хусусиятларинибаҳолаш бўйичаолинган натижалар асосида:
цереброваскуляр бузилишларда антифосфолипид синдроми кузатилган беморларни текшириш илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари фонида церебро-васкуляр бузилишларда антифосфолипид синдроми кузатилган беморларни ташхислаш ва парваришлаш тактикаси алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/171-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари негизида церебро-васкуляр бузилишларда антифосфолипид синдроми кузатилган беморларни эрта ташхислаш ва парваришлаш тактикаси алгоритмининг татбиқ натижасида касалликни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашимконини берган;
бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари натижасида юзага келган бош мия қон томир касалликларида антифосфолипид синдроми ривожланишини текшириш илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари фонидаги цереброваскуляр бузилишларида антифосфолипид синдроми ривожланишининг прогнозлаш усуллари»номлиуслубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/171-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари негизида цереброваскуляр бузилишларда антифосфолипид синдроми қайд қилинган беморларни эрта ташхислаш, уларни даволашда касалликни камайтириш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида церебро-васкуляр бузилишларидаги антифосфолипид синдромининг ташхиси, клиник-нейрофизиологик ва иммунологик хусусиятларини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладанАндижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 8н-з/37-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида антифосфолипид синдромини ташхислаш алгоритмини татбиқ натижалари асосида ногиронлик ва ўлим даражасини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish