Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Рустам Курбонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хоразм “Танбур чизғилари”нинг илмий ва амалий тамойиллари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/San107.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори; Эргашева Чинора Эргаш қизи, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: илмий-назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм “Танбур чизғилари” таснифи ва тавсифи ҳамда “Танбур чизғилари”да битилган Хоразм Рост мақомининг парда ва усул тизимини очиб бериш ҳамда ҳозирда анъанавий услубда бизгача етиб келган Рост мақоми айтим йўли ижролари билан таққослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Танбур чизиғи”даги Рост мақоми чертим йўлида “Мураббаъи Комил”, “Мусаддаси Феруз шоҳий”, Наво мақомида “Сақили Феруз шоҳий”. Сегоҳ мақомида “Се усули Феруз шоҳий”, “Чор усули Феруз шоҳий”. Дугоҳ мақомида “Сақили Феруз шоҳий”. Бузрук мақомида “Мухаммаси Феруз шоҳий”, “Сақили Ислимхоний”, “Сақили Ниёзжон Хўжа”. Ироқ мақомида “Мухаммаси Феруз шоҳий I”, “Мухаммаси Феруз шоҳий II”, “Се усули Феруз шоҳий” каби мусиқий шакллар бастакорлар ижодиёти билан боғлиқ чолғу куйлари асосида яратилгани далилланган;
Мақомдон устозлар томонидан таснифланган Рост мақомидаги Мураббаъи Комил, Мусаддаси Феруз шоҳий, Се усули мақоми Панжгоҳ дойра усулларининг ёзма манбаларда акс этиши ушбу номдаги чолғу куйларининг замонавий нота йўлига олинганлиги билан асосланган;
Хоразм “Танбур чизғилари”  Олти ярим мақомлардаги усулларга оид янги маълумотлар асосида Мураббаъи Комил, Мусаддас, Мусаббаъи Рост, Се усул, Нуфурдам усуллари аниқланган;
Миллий мақомшунослигида янги чолғу жанрлари Мураббаъ, Мусаддас, Мусаббаъ. Айтим йўлида эса Дугоҳ Ҳусайни мақоми Наво туркуми,  Дугоҳ Хусайни мақоми Дугоҳ туркуми, Муқаддимаи Насри Ҳижоз мақоми Сегоҳ, Насри Ҳижоз мақоми Сегоҳ маҳаллий услублар шаклланиши заминида “Танбур чизғилари” юзага келгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Хоразмда яратилган “Танбур чизғилари”  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Танбур чизиғи”даги Рост мақоми чертим йўлида “Мураббаъи Комил”, “Мусаддаси Феруз шоҳий”, Наво мақомида “Сақили Феруз шоҳий”. Сегоҳ мақомида “Се усули Феруз шоҳий”, “Чор усули Феруз шоҳий”. Дугоҳ мақомида “Сақили Феруз шоҳий”. Бузрук мақомида “Мухаммаси Феруз шоҳий”, “Сақили Ислимхоний”, “Сақили Ниёзжон Хўжа”. Ироқ мақомида “Мухаммаси Феруз шоҳий I”, “Мухаммаси Феруз шоҳий II”, “Се усули Феруз шоҳий” каби мусиқий шаклларга оид хулосалардагн “Ўзбек миллий мақом санъати маркази” томонидан 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция мазмунини бойитишда фойдаланилган (“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”нинг 2019 йил 29 майдаги 88-сон маълумотномаси). Натижада конференция иштирокчиларининг “Танбур чизғилари”  ҳақида янги илмий маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
Хоразм “Танбур чизғилари” Олти ярим мақом мажмуасидаги усулларга оид янги маълумотлар асосида Мураббаъи Комил, Мусаддас, Мусаббаъи Рост, Се усул, Нуфурдам усуллари ўзбек мумтоз мусиқаси жанрлари ва улар билан боғлиқ маълумотлар “Хоразм” вилоят телерадиокомпанияси орқали намойиш қилинган “Навозанда” ва “Сувора супаси” туркум кўрсатувлари сценарийсида фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 сентябрдаги 1235-сон маълумотномаси).  Натижада “Хоразм Танбур чизғилари” ҳақидаги маълумотлар илмий асосланганлиги билан томошабинлар аниқ маълумотларга эга бўлиш имкони яратилган;
миллий мақомшунослигида янги чолғу жанрлари Мураббаъ, Мусаддас, Мусаббаъ. Айтим йўлида эса Дугоҳ Ҳусайни мақоми Наво туркуми,  Дугоҳ Хусайни мақоми Дугоҳ туркуми, Муқаддимаи Насри Ҳижоз мақоми Сегоҳ, Насри Ҳижоз мақоми Сегоҳ маҳаллий услублар шаклланиши заминида “Танбур чизғилари” юзага келгани ҳақида олинган натижалар “O‘zbekiston” радиоканали орқали эфирга узатилган “Мақом санъатимиз сайқали” туркум эшиттиришларида фойдаланилган (“O‘zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 22 декабрдаги O‘z/R-1-37-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар “танбур чизғилари”нинг асл моҳияти ҳамда уларнинг илмий ва амалий тамойилларига оид хулосалар амалиётга татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish