Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиева Дилнавоз Акрамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маркетинг ёндашувлари асосида тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини ошириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1606.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Фатима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маркетинг ёндашувлари асосида тикув-трикотаж корхоналарининг халқаро фаолияти ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги ишлаб чиқариш субъект-ларининг экспорт бозорига чиқишига тўсқинлик қилувчи омилларни баллар, экспорт мезонларини муҳимлик ва экспорт салоҳиятини бирлик кўрсаткич-лари асосида баҳолаш негизида тикув-трикотаж корхонасининг экспорт салоҳиятини маркетинг интеграл оралиқ натижалари ёндашувига [критик (0 дан 0,30 гача), қониқарсиз (0,31- 0,50), қониқарли (0,51 – 0,70), яхши (0,71 - 0,85) ва идеал (0,86-1)] кўра баҳолаш таклиф этилган (2.16-жадвал); 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакалтлари тикув-трикотаж бозорларининг ўзига хос маркетинг истеъмол хусуситлари очиб берилиб, бир-бирига яқин 5 гуруҳдан иборат (I- Озарбайжон, Туркманистон; II- Беларусь, Тожикистон; III- Арманистон; IV- Россия, Қозоғистон, Қирғизистон) бозорлар сегменти шакллантирилган ҳолда миллий тикув-трикотаж ишлаб чиқаришининг экспорт салоҳияти стратегиясини амалга ошириш асосланган;
глобаллашув жараёнида тикув-трикотаж маҳсулотларининг бозор рақо-батдардошлигини таъминлашда маркетинг тадқиқотларини товарлар нархи маркетинг сийсатини ишлаб чиқаришдан кўра харидор ҳал қилувчи омил архитектурасига қуришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; (21, 118, 140,
ҳудудий-предметли шаклидаги ихчам “Пахта-тўқимачилик” кластерини ташкил қилган ҳолда унинг ҳар бир (ёндош) ишлаб чиқариш бўғини учун ихтисослашган хизмат кўрсатувчи инфратузилма, ўқув-илмий тузилмани шакллантириш (интеграциялаш)га асосланган ҳолда истиқбол ишлаб чиқаришнинг меҳнат унумдорлигини халқаро даражага мувофиқлигига кўра ташкил қилиш, ва унинг асосида экспорт салоҳиятини ошириш асосланган (91, 154, Илова 4).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маркетинг ёндашувлари асосида тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини  ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тикув-трикотаж корхонасининг экспорт салоҳиятини интеграл оралиқ натижаларига [критик (0 дан 0,30 гача), қониқарсиз (0,31- 0,50), қониқарли (0,51 – 0,70), яхши (0,71 - 0,85) ва идеал (0,86-1)] кўра баҳолаш бўйича  таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси-нинг 2021 йил 29 январдаги 03/14-438-сон ва “FULL COTTON” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2020 йил 26 декабрдаги маълумотномалари). Натижада “FULL COTTON” МЧЖ тўқимачилик корхонаси экспорт ҳажми 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 4,1 фоизга ошган, корхонанинг маҳсулот  экспорт салоҳияти шу даврда 1,6 фоизга ортган, маҳсулот таннархи эса 0,6 фоизга камайган;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакалтлари тикув-трикотаж бозорларининг 5 гуруҳдан бозорлар сегментига асосан миллий тикув-трикотаж ишлаб чиқаришининг экспорт салоҳияти стратегиясини амалга ошириш бўйича таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 январдаги 03/14-438-сон ва “Betlis Tekstil” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2020 йил 25 декабрдаги маълумотномалари). Натижада “Betlis Tekstil” МЧЖ тўқимачилик корхонаси экспорт ҳажми 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 3,1 фоизга, экспорт салоҳияти  1,4 фоизга ошган;
глобаллашув жараёнида тикув-трикотаж маҳсулотларининг бозор рақо-батдардошлигини таъминлашда маркетинг тадқиқотларини товарлар нархини белгилашда ишлаб чиқарувчилардан кўра харидорларнинг ҳал қилувчи рол ўйнаши архитектурасига қурилиши таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 январдаги 03/14-438-сон маълумотномаси). Натижада экспортёр корхона маҳсулот сотиш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 1,6 % га ошган;
минтақаларда “Пахта-тўқимачилик” кластерларини ташкил қилиш ҳамда тикув-тўқимачилик тармоғи экспорт салоҳиятини оширишнинг комплекс тадбирлари тизими ишлаб чиқариш меҳнат унумдорлигининг халқаро даражасига мувофиқлиги бўйича таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркиби-даги корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 январдаги 03/14-438-сон маълумотномаси). Натижада “FULL COTTON” МЧЖ пахта-тўқимачилик корхонаси маҳсулотининг таннархини 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 0,6 % га камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish