Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзараҳимов Бахтиёр Хошимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда туризм маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари», 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal393.
Илмий раҳбар: Арзиматова Иноятхон Мадимаровна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Шарипова Эркайым Козуевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм маданиятини ривожлантиришнинг илмий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«туризм маданияти» тушунчасининг фалсафий асослари (туристик онг муносабат ва фаолият) ва туризм маданиятининг компонентлари (туристик саводхонлик, қизиқиш, фаоллик)нинг синтезлашуви асосида туризмга пракциологик муносабат(акциологик баҳо, гносеологик тафаккур, акмеологик фаоллик, эстетик эҳтиёж)нинг шаклланиши асосланган; 
ўзбек туризм маданиятининг янги ривожланиш босқичида “миллий туристик анъаналар” ва “сайёҳлик маданияти” тушунчаларининг генезиси, шаклланиш босқичлари ва ментал ҳусусиятларини очиб бериш орқали туризм соҳасининг ривожланиш истиқболлари асосланган; 
ўзбек туризм маданиятини юксалтириш жараёнида “миллий туризм мулоқоти ва маданиятини”ни ишлаб чиқиш асосида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстона мулоқотни намоён қилиш этикетини яратиш вазифалари асосланган; 
ўзбек туризмининг миллий-ментал хусусиятлари ва туризм соҳасидаги инновацион жараёнлар уйғунлигини таъминлаш мамлакатнинг туристик салоҳитини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш асоси эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризм маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларига оид олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари:
«туризм маданияти» тушунчасининг фалсафий асослари (туристик онг муносабат ва фаолият) ва туризм маданиятининг компонентлари (туристик саводхонлик, қизиқиш, фаоллик)нинг синтезлашуви асосида туризмга пракциологик муносабат(акциологик баҳо, гносеологик тафаккур, акмеологик фаоллик, эстетик эҳтиёж)нинг шаклланишиига оид илмий-назарий хулосаларидан Фарғона давлат университетининг «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида чоп этилган «Баркамол инсонни тарбиялаш давр талаби» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3260-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг туризм маданиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини кучайтириш ҳамда бу борадаги устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилган; 
ўзбек туризм маданиятининг янги ривожланиш босқичида “миллий туристик анъаналар” ва “сайёҳлик маданияти” тушунчаларининг генезиси, шаклланиш босқичлари ва ментал ҳусусиятларини очиб бериш орқали туризм соҳасининг ривожланиш истиқболлари илмий тадқиқига оид маълумотларидан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Коцепциясининг 3-боби «Туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари» бўйича вазифаларни белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 02-16/3029-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек туризм маданиятини глобал туризмнинг янги турлари билан уйғун ривожлантиришга ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг режаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўзбек туризм маданиятини юксалтириш жараёнида “миллий туризм мулоқоти ва маданияти”ни ишлаб чиқиш асосида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстона мулоқотни намоён қилиш этикетини яратиш, инновацион жараёнлар уйғунлигини таъминлашга оид маълумотларидан Маданий мерос департаменти Фарғона вилояти бошқармасининг 2020 йил 6 январда тасдиқланган йиллик иш режасининг III. 9-бандида белгиланган Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Маданий мерос департаметининг 2020 йил 1 июлдаги 01-02-ф.ж/364-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда туристик объектларни илмий ўрганиш, улар ҳақида кенг аҳолига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш орқали халқимизнинг туризм маданиятини ривожлантириш бўйича методологик манба ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish