Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Ислом Норбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Вермикулит, фосфорсақлаган бирикмалар асосида антипирен суспензияларини олиш ва уларнинг коллоид хоссаларини ўрганиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембраналар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/К128.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вермикулит, фосфор сақлаган бирикмалар асосида антипирен суспензияларини олиш ва уларнинг коллоид хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
целлюлоза материалларига махсус хоссаларни бериш учун маҳаллий хомашё асосида фосфор, кремний сақлаган янги таркибли антипирен суспензияси олинган;
суспензияларини олишда уларнинг дисперс хоссаларини ўзгартирилиши билан антипиренларнинг хоссалари яхшиланиши натижада материалларнинг оловбардошлиги ошиши аниқланган;
маҳаллий хомашё асосида фосфор, кремний сақлаган антипиренлар суспензияси олишнинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган;
суспензиянинг физик-кимёвий ва коллоид хоссалари асосида суспензион антипиренларни тўқимачилик материалларига шимдириш учун қўлланиши мумкинлиги аниқланган;
тавсия этилаётган антипиренларни қўшиш материалларнинг тутун ҳосил қилиш коэффициент кўрсаткичини яхшилашга ва ёнувчанликни камайтиришга хизмат қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Антипирен суспензиялари асосида оловбардош тўқимачилик материалларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўртирилган вермикулит асосида антипирен суспензияларини олиш технологияси «КАРМЕНТА ЯН ТЕКС» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (“O’ZTO’QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2021 йил 11 январь 04/18-201-сон маълумотнома). Натижада, турдош импорт асосидаги антипиренга нисбатан 2 баробар арзон антипирен ишлаб чиқариш имконини берган;
олинган антипирен суспензиялари билан целлюлозали материалларни шимдириб модификациялаш технологияси “BAYDOST” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“O’ZTO’QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2021 йил 11 январь 04/18-201-сон маълумотнома). Натижада, қўйилган талабларга тўлиқ мувофиқ келадиган экологик хавфсиз, оловбардош тўқувчилик материалларини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish