Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонжонова Хулкар Умаркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик хомашёсидан табиий озиқ-овқат бўёқлари олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т887.
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзарахметова Дилбар Тохтамуротовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик хомашёсидан табиий озиқ-овқат бўёқлари олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
райҳон ва амарант ўсимликларини экстракциялашда гидромодуль 1/7, экстрагентдаги лимон кислотасининг 1%, этил спирти миқдори 50% бўлганда,  200С ҳароратда хомашё таркибидаги бўёқ модданинг экстракцияланиш даражаси ортиши аниқланган;   
райҳондан олинган бўёқ моддалар таркибида фруктоза 7,14, глюкоза 5,6 ва сахароза 6,82 мг/л, витаминлар B1 - 273,04, B2 -  265,70, B12 - 526,32 ва Bс - 617,20 мг/л аниқланиб, табиий озиқ-овқат бўёқлари биологик фаол моддаларга бойлиги исботланган;
амарант ўсимлигининг Amaranthaceae - Celosia cristata L. навидан олинган бўёқ моддалар таркибида фруктоза миқдори 17,04, глюкоза 9,42 ва сахароза 7,21 мг/л ни, Amaranthus cruentus L. навида фруктоза миқдори 54,65, глюкоза 34,53 ва сахароза 19,8 мг/л ни ташкил этиши аниқланган;
ўсимлик хомашёларидан олинган табиий бўёқ модданинг хавфсизлиги мезонларига мослиги ва чегаравий рухсат этилган концентрациядан камлиги аниқланган;
райҳон (Occimum basilicum L.) барглари ва Амарант ўсимлигининг Amaranthus cruentus L. ҳамда Amaranthaceae-Celosia cristata L. навлари гулларидан сув-спиртли экстракциялаш усулида озиқ-овқат бўёғи олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик хомашёсидан озиқ-овқат бўёқлари олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик хомашёсидан экстракциялаш усулида озиқ-овқат бўёғи олиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2021–2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2021 йилнинг 11 мартдаги 11-26/03-21-сон маълумотномаси). Натижада, микро- ва макроэлементлари сақланган, истемол учун хавфсиз бўлган бўёқлар олиш имконини берган;
амарант гулидан озиқ-овқат бўёғи олиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2021–2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2021 йилнинг 11 мартдаги 11-26/03-21-сон маълумотномаси). Натижада, биологик фаол моддаларга бой, углеводлар миқдори 17,1-54,5 мг/кг бўлган, алкалоидлар, оғир металлар ва уларнинг тузлари меъёрларга мос келувчи бўёқлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish