Эйд Махмуд Мохаммед Халилнинг (Eied Mahmoud Mohammed Xalil) фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Чекли ва чексиз ўлчамли чигал ҳолатларни математик моделлаштириш ва уларни квант маълумотларида қўллаш», 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ХХХ
Илмий маслаҳатчи: Расулова Мухайё Юнусовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мисрнинг Ал-Азҳар (Al-Azhar) университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухаммад Ридза Ваҳиддин, физика-математика фанлари доктори, профессор (Малайзия); Махмуд Абдул Ати, физика-математика фанлари доктори, профессор (Миср); Ганиходжаев Расул Набиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Фанлар Академияси В.А.Стеклова номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чекли ва чексиз ўлчамли ночизиқли жуфт когерент ҳолатларни ҳамда уларни амалий математика, квант маълумотлари, квант ҳисоблаш, квант чигаллашиш масалаларини ечиш, икки режим орасидаги нокоррелациянинг математик формасини топиш, Коши-Шварц тенгсизликларининг ноклассик хусусиятларини аниқлаш, Пегг ва Барнетт формализми, W-функция ва Q-функция доирасидаги фазалар тақсимотини топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизиқли бўлмаган электромагнит майдонлар ва атомлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг янги тизимларига математик ечим олиш усуллари ишлаб чиқилган;
чизиқсиз чигал ҳолатларнинг математик моделлари қурилган;
чигаллашган ҳолатларнинг хос қиймат масаласидан келиб чиқадиган реккурент муносабатни қуришнинг янги усули яратилган;
чекланган икки ўлчовли когерент ҳолатларнинг классик бўлмаган хусусиятларини ҳисоблаш учун махсус функциялар киритилган;
Вигнер функциясининг негативлигидан ташқари фотон тарқалишининг янги статистик ҳусусиятлари аниқланган;
янги турдаги чизиқсиз чекли ўлчовли жуфт когерент ҳолатлар қурилган;
икки ўлчовли гармоник потенциалда тутилган ионнинг тебраниш ҳаракатида ўзаро боғлиқ бўлган икки режимли чекли ўлчовли ҳолатни яратиш схемаси қурилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чекли ва чексиз ўлчамли ночизиқли жуфт когерент ҳолатларни моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чизиқли бўлмаган электромагнит майдонлар ва атомлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг янги тизимларига математик ечим олиш усулларидан хорижий илмий журналларда (Optics Communications, Volume 354, 1 November 2015, Pages 333-343; International Journal of Theoretical Physics, Volume 57, 2018, pages 2319-2329; International Journal of Theoretical Physics, Volume 57, 2018, pages 3396-3409) ўзгармас тезликка эга икки даражали атомлар системасининг ўзаро таъсирлашиш масаласини ечишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши атомлар ўзаро таъсирлашиш масаласини сонли ечиш имконини берган;
чекланган икки ўлчовли когерент ҳолатларнинг классик бўлмаган ҳусусиятларини ҳисоблаш учун киритилган махсус функциялардан хорижий илмий журналларда (The European Physical Journal D, Volume 71, 2017, Article number: 338; Journal of Physics A: Mathematical and Theoretical, Volume 51, Number 35, 2018, 355301; International Journal of Theoretical Physics, Volume 58, 2019, pages 4012-4024) сиқилган когерент ҳолатга эга ҳаракатланаётган икки даражали атомларнинг ўзаро таъсирлашиш масаласини ечишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши икки даражали атомлар популяцияси ва Пегг-Барнетт фазаларининг сўниш хоссаларини аниқлаш имконини берган.