Бердиев Кабул Раимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий хом ашё асосида қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлиги ва иссиқликдан ҳимоялаш даражасини ошириш муаммолари”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1750.
Илмий раҳбар: Маджидов Ином Уришевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Баходиров Азизбек Абдулазизович техника фанлари доктори, профессор; Қосимов Тўрабек Касимович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий минерал хом ашёлар асосида қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлиги ҳамда уларни иссиқликдан ҳимоялашни ошириш учун лок-бўёқ материалларининг янги таркиблари ва уларни тайёрлаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори дисперсли олов ва иссиқдан ҳимояловчи таркибларни ишлаб чиқишда волластонит, вермикулит минераллари ва натрийли силикатларга ультратовушли ишлов бериш имконияти асосланган;
волластонит ва вермикулит минераллари ҳамда натрийли силикатларга ультратовушли ишлов бериш орқали олов ва иссиқдан изоляцияловчи хоссаларга эга юқори дисперсли таркиблар ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган таркибларнинг ҳарорат таъсирида қавариқланиши ҳисобига металл конструкцияларнинг критик ҳарорати (500 0С) даражага етишига эришилган;
юқори дисперсли минерал компонентлар асосида олов ва иссиқдан ҳимояловчи силикат бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хом ашё асосида қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлиги ва иссиқликдан ҳимоялаш даражасини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хом ашёлар – вермикулит, волластонит, доломит минераллари, натрийли суюқ шиша ва бошқа қўшимчалар асосида олинган янги турдаги ҳарорат таъсирида қавариқланувчи лок-бўёқ материалларининг таркиблари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 10 мартдаги 01/2-13-004/2553-сон маълумотномаси). Натижада ёғоч ва металл конструкцияларнинг термикбардошлигини 40-45% гача ошириш, ёғоч ва темир конструкцияларининг коррозияга бардошлигини 10% га, эррозияга қарши ҳимояланишини 10-13% гача яхшилаш имкониятини берган;
маҳаллий хом ашёлар – вермикулит, волластонит, доломит минераллари, натрийли суюқ шиша ва бошқа қўшимчалар асосида олинган янги турдаги ҳарорат таъсирида қавариқланувчи лок-бўёқ материалларининг таркиблари Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасида жорий қилинган (Ўзсаноатқури-лишматериаллари уюшмасининг 2021 йил 23 мартдаги 05/15-783-сон маълумотномаси). Натижада ёғоч конструкцияларнинг оловбардашлигини 700-750 0Сгача ҳамда металл конструкцияларникини эса 1000-1450 0С ҳароратгача ошириш имкониятини берган.