Sayt test rejimida ishlamoqda

Эсанов Нуриддин Қурбоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқлик билан алоқада бўлган эгри чизиқли қувурларнинг  чизиқли тебраниш хусусиятлари (Особенности линейные колебания криволинейных труб к взаимодействующих с жидкостью)», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/FM313
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброхимович физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.02.2021.FM.101.02
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Исмайилов Кубаймурат, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи:  Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суюқлик билан ўзаро таъсирда бўлган эгри чизиқли фазовий стерженнинг қовушоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг эркин ва мажбурий тебранишлари масалаларини ўрганиш (комплекс частота ва тебраниш формасини аниқлаш) учун методика ва алгоритм ишлаб чиқиш ҳамда сонли натижалар олиб, уни таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эгри чизиқли қувурлар (стерженлар)нинг эркин ва мажбурий гармоник тебранишлари масалаларини материалларнинг қовушоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
суюқлик билан ўзаро таъсирда бўлган эгри чизиқли стерженнинг эркин ва мажбурий тебранишлари масалаларини, материалларнинг қовушоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
эгри чизиқли қовушоқ-эластик қувур (стержен)ларнинг эркин ва мажбурий тебранишларида комплекс частоталари аниқланган ва стержен ўқининг эгрилигига нисбатан ўзгаришига баҳо берилган, мавжуд тажриба натижалари билан солиштирилган;
эгри чизиқли қовушоқ-эластик қувур (стержен)ларнинг мажбурий турғун тебранишларининг кўчишлар ва кучлар (бўйлама ва кўндаланг) амплитудаси ва частоталари орасидаги боғланишнинг эгрилик радиуси ўзгаришига боғлиқ тадқиқ қилинган ва мавжуд тажриба натижалари билан солиштирилган;
силлиқ эгри ва тўғри стержен динамик кучланишлари орасидаги фарқ 3-6 % бўлиши топилди. Эгрилик ( )нинг қийматини   ошиб бориши билан эгри стержен максимал кучланишлари тўғри стерженга қараганда ошиб бориши аниқланди. Сонли натижалар асосида    бўлса фарқ 2.84%,   бўлганда  3.45%,   бўлганда эса 6.55% бўлиши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суюқлик билан ўзаро таъсирда бўлган қовушоқ-эластик эгри стерженнинг тебранишлари масалалари материалнинг қовушоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштириш,  назариясини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули, алгоритми ва дастури бўйича олинган натижалар асосида:
илмий техника дастурлари доирасида 2012-2016-йилларда Ф-4-14 рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлар таъсиридаги кучланиш-деформациялар ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда “Суюқлик билан алоқада бўлган эгри чизиқли қувурларнинг чизиқли тебраниш хусусиятлари” мавзусидаги диссертациянинг илмий натижасидан, яъни илмий-тадқиқот иши натижалари асосида ишлаб чиқилган математик моделлаштиришнинг эгри чизиқли қувурларда суюқлик оқишини ҳисобга олувчи методикасидан фойдаланилган.
илмий техника дастурлари доирасида 2012-2016-йилларда Ф-4-42 рақамли “Юрак биомеханикаси ва унинг татбиқлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада артериал қон томирларида суюқлик оқиш натижасида ҳосил бўладиган суюқлик ҳаракатини ўрганишда мазкур диссертация тадқиқотининг илмий натижаларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1973 сон маълумотномаси). 
Натижада эгри чизиқли қувурларнинг тебранишини  ҳисоблашда ва артериал қон томирларида суюқлик ҳаракатини математик моделлаштиришда диссертацияда ишлаб чиқилган методикадан фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish