Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Дилноза Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг моддий-маданий ёдгорликларга бўлган муносабати (1917-1990 йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tar255.
Илмий раҳбар: Ишанхаджаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Анарбоев Абдулҳамид, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1990 йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги моддий-маданий ёдгорликларига бўлган муносабатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1917-1924 йилларда “Моддий маданият ёдгорликлари муҳофазаси” шиори билан нафақат тарихий ёдгорликлар, обидалар, музей аҳамиятига молик барча жиҳозлар давлат мулкига айлантирилгани, балки ўлкада хайрия жамғармалари асосида тўпланган вақф мулклари ва шахслар ихтиёридаги моддий-ашёвий буюмлар ҳам тўлиқ тортиб олинганлиги исботланган;
тарихий-маданий обидаларнинг давлат муҳофазасидан “социалистик шаҳар” мулкига ўтказилиши натижасида Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги миллий ёдгорликлар қисман сақланиб қолинган бўлса-да, улардаги музей, қизил чойхона, қизил бурчак ва кутубхоналар мафкуравий қолиплар занжирида фаолият кўрсатишга йўналтирилганлиги далилланган; 
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда миллий маданиятни нивелирлаш оқибатида “Устоз-шогирд” тизимининг йўқотилиши, таъмирлаш ишида анъанавий ганч, кир, ғишт, кошинлар ўрнига цемент, бетон, темирбетон каби “замонавий технология”лардан фойдаланилиши, косметик таъмир билан чекланиб, меъморий обидалардаги асл конструкцияларнинг емирилишига сабаб бўлганлиги исботланган;
«ривожланган социализм» босқичида сиёсий ва маданий-диний қадриятлараро тўқнашуви натижасида “сайёр музейлар”, айниқса, инқилоб музейлари фаолиятининг сиёсий мақсадлар ижросига йўналтирилиб, мавжуд тузум афзалликларига эътибор кучайтирилиши натижасида маданият муассасаларида тарихий-маданий ёдгорликларни сақлашга эътиборсизлик, молиявий маблағлар таъминотида узилишилар одатий тус олишига олиб келганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-1990 йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистон моддий маданияти ёдгорликлари ва унга бўлган муносабати тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
1917-1924 йилларда “Моддий маданият ёдгорликлари муҳофазаси” шиори билан нафақат тарихий ёдгорликлар, обидалар, музей аҳамиятига молик барча жиҳозлар давлат мулкига айлантирилгани, балки ўлкада хайрия жамғармалари асосида тўпланган вақф мулклари ва шахслар ихтиёридаги моддий-ашёвий буюмлар ҳам тўлиқ тортиб олинганлигига оид илмий хулосалардан Андижон вилоят тарих ва маданият давлат музейининг “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг моддий-маданият ёдгорликлари” номидаги экспозицияни ташкил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги01-12-10-3855-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларнинг тарих ва маданият ёдгорликларининг аҳамияти, уларни сақлаш ва асраб-авайлаш тўғрисидаги тасаввурларини кенгайишига хизмат қилган;
тарихий-маданий обидаларнинг давлат муҳофазасидан “социалистик шаҳар” мулкига ўтказилиши натижасида Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги миллий ёдгорликлар қисман сақланиб қолинган бўлса-да, улардаги музей, қизил чойхона, қизил бурчак ва кутубхоналар мафкуравий қолиплар занжирида фаолият кўрсатишга йўналтирилганлиги билан боғлиқ бўлган маълумотлардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Совет ҳокимияти даврида Ўзбекистон” деб номланган бўлимини экспонатлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1978-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий ва хорижий сайёҳларга совет даврида Ўзбекистондаги моддий-маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш жараёни эволюциясини манбалар асосида кўрсатиб бериш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish