Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Учкун Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Масала ва машқлар орқали умумий ўрта таълим мактаблари биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped351.
Илмий раҳбар: Шахмурова Гульнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масала ва машқлар орқали умумий ўрта таълим мактаблари биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчилар касбий компетентлигини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги алоқа таъминланган, таълим муҳитида масала ва машқлар ишлаш бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилган, масала ва машқлар ечишга асосланган ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган; 
халқаро баҳолаш дастурлари асосида биология ўқитувчиларининг  касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг методик тизими ишлаб чиқилган;
биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган биологиядан масала ва машқлар, тест топшириқлари тўпламлари ишлаб чиқилган, амалиётга татбиқ этилган ҳамда олинган натижалар математик статистика методларидан фойдаланиб таҳлил қилинган;
ижодий муҳит яратувчи ёндашувларга (биология ўқитувчиларининг касбий компетентлиги даражалари шаклланганлиги кўрсаткичларининг мотивaцион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив мезонлари) таянган ҳолда табиий фанларни интеграциялаш асосида биологиядан масала ва машқларни ишлаб чиқиш методикасини такомиллаштириш орқали ўқитувчилар касбий компетентлигини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз таълим тизимига биологиядан масала ва машқларни татбиқ этиш, биология ўқитувчисининг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий компетентликни такомиллаштириш, биологиядан масала ва машқлар ишлаш, улардан самарали фойдаланиш методикасига оид таклиф ва тавсиялар “Биология” ўқув фани бўйича Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган ҳамда “Биологиядан масала ва машқлар ечиш (Цитология ва генетика асослари” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4199-сон маълумотномаси). Натижада, биология ўқитувчилари-нинг узлуксиз малака ошириш жараёнида касбий компетентлиги такомиллаштирилган, “Биология” фани бўйича ўқув-методик таъминот ва таълим захираларини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
ижодий муҳит яратувчи ёндашувларга (биология ўқитувчилари касбий компетентлиги даражалари шаклланганлиги кўрсаткичларининг мотивaцион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив мезонлари) таянган ҳолда, табиий фанларни интеграциялаш асосида биологиядан масала ва машқлар ишлаб чиқиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан ЁА-6-1 рақамли “Ботаника” ўқув қўлланмасини яратиш” номли ёш олимлар амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4199-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг масала ечиш ва машқлар бажаришда ижодий тафаккурини ривожлантириш имконияти яратилган;
халқаро баҳолаш дастурлари асосида биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш, биология ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган биологиядан масала ва машқлар, тест топшириқларига оид таклиф ва тавсиялар асосида “Биологиядан масалалар ва машқлар ечиш” номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Респуликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган 26-012-сон гувоҳнома). Натижада, табиий фанларни интеграциялаш асосида биология ўқитиш жараёнини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish