Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердияров Рахматжон Тожиноровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш», 12.00.03 – Фуқaролик ҳуқуқи. Тaдбиркорлик ҳуқуқи. Оилa ҳуқуқи. Xaлқaро xуcуcий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu533.
Илмий раҳбар: Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридикуниверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.  
Расмий оппонентлар: Рахмонқулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори,доцент, Бабакулов Сотиболди Бабаназарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий органлар, мансабдор шахслар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) тушунчаларига ҳуқуқий таъриф бериш ва ушбу туркумдаги низолардамахсус субъектлар тарафлар бўлиши мумкинлиги асослантирилган;
тадбиркорлик субъектларига нисбатан сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказишда электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиб амалга ошириш лозимлиги асослаб берилган;
тадбиркорлик субъектларини экспорт ва ташқи савдо операциялари бўйича юзага келган қарздорликка қўлланилган жарималарни камайтириш, тўхтатиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлиги асослантирилган;
тадбиркорлик субъектларининг манфаатида Бизнес-омбудсманга Ўзбекистон Республикаси конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш лозимлиги асослаб берилган;
Бизнес-омбудсманга тадбиркорлик субъектларининг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқини белгилаш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маъмурий органлар, мансабдор шахслар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) тушунчаларига ҳуқуқий таъриф бериш ва ушбу туркумдаги низолардамахсус субъектлар тарафлар бўлиши мумкинлигитаклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 3,4,6-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 2020 йил 5 ноябрдаги 08/УМ-532-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маъмурий органлар, мансабдор шахслар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) тушунчаларига ҳуқуқий таъриф ишлаб чиқилишига ҳамда давлат органлари ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахси ҳаракатини қонунга хилоф деб топишда тарафлар сифатида махсус субъектлар қатнашиши ушбу низоларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб беришга қилган;
тадбиркорлик субъектларига нисбатан сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказишда электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда амалга ошириш лозимлиги ҳақидагитаклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 7 январдаги 1-сонли Қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 4 майдаги 12/21-22-сонмаълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилинганлиги сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитида электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни (Бизнес-омбудсман) хабардор қилган ҳолда амалга ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларида ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тадбиркорлик субъектларини экспорт ва ташқи савдо операциялари бўйича юзага келган қарздорликка нисбатан қўлланилган жарималарни камайтириш, тўхтатиш орқали қўллаб-қувватлаш ҳақидагитаклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 4 майдаги 12/21-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилганлиги экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига жарима миқдорлари икки баравар камайтиришга ва ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўлланини тўхтатиш асосида молиявий қўллаб-қувватланишига хизмат қилган;
тадбиркорлик субъектларининг манфаатида Бизнес-омбудсманга Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш лозимлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги тўғрисидаги Қонунининг 27-моддаси қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 07 майдаги 06/1-05/2499-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) орқали Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мурожаат орқали ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилиш мумкинлигини белгилашга ва таъминланишига хизмат қилган;
Бизнес-омбудсманга тадбиркорлик субъектларининг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқини белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 1-моддаси, 20-бандида, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси, 20-бандида, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси, 16-бандида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 07 майдаги 06/1-05/2499-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш имкониятини ошириш асосида тадбиркорлик субъектларини судларда ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish