Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужакелдиев Комил Носировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрозияга учраган ҳудудларда ер тузишни такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти материаллари мисолида)», 06.01.10 – «Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/T2033
Илмий раҳбар: Авезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институюти ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2019. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Абдусали Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Файзулло Рамазанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер тузиш лойиҳаларида эрозияга учраган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни ташкил этиш  усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрозияга учраган ҳудудлар учун ишланадиган ер тузиш лойиҳаларида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви қайта кўриб чиқиш, махсус  алмашлаб экиш схемаларини жорий этиш асосида қишлоқ хўжалик ер турларини оптималлаш усули такомиллаштирилган.
шамол эрозияси мавжуд ҳудудларда шамолнинг тезлиги ва эсиш йўналишларини инобатга олган ҳолда суғориш участкаларини лойиҳалаш усули қайта ишлаб чиқилган.
сув эрозияси мавжуд ҳудудларда жойнинг рельефи, тупроқларнинг механик таркиби ва сув ўтказувчанлигини инобатга олган ҳолда суғориш участкаларини лойиҳалаш усули аниқланган. 
ерларнинг шўрланиш даражасига таъсир кўрсатувчи ер ости сувларининг чуқурлиги ва дренажлар орасидаги масофани  инобатга олган ҳолда сув тежамкор суғориш технологиясини қўллаш  усули  тавсия қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрозияга учраган ҳудудларда ер тузишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
эрозияга учраган ҳудудлар учун ишланган ер тузиш лойиҳалари  Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Нишон тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 декабрдаги 02/022-4635 сон маълумотномаси). Натижада эрозияга учраган ҳудудларда ер тузиш ишлари яхшиланган, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган; 
шамол эрозиясига учраган ерларда суғориш участкаларини лойиҳалаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги таркибидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти «Қашвилерлойиҳа» бўлимида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 декабрдаги 02/022-4635 сон маълумотномаси). Натижада эрозияга учраган ҳудудларда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish