Aбдуллаева Гулбоҳор Толибжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полифенол бирикмаларнинг митохондрия функционал параметрларига таъсири ҳамда уларни антигипоксик фаоллиги», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология, 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/B93.
Илмий маслаҳатчи: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Қурбанназарова Раънохон Шараповна, биология фанлари доктори; Зайнобиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмеров Рашид Насипович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик полифенол бирикмаларининг каламуш жигари митохондрияси функционал параметрларига таъсир механизмларини тадқиқ қилиш ҳамда улар асосида янги антигипоксик воситаларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
митохондрия моделида махаллий ўсимликлар тотим (Rhus coriaria), шотаран (Euphorbia ferganensis B.Fedtch), геран (Geranium sanguineum)дан ажратиб олинган полифенол бирикмаларнинг мембранафаол хоссалари аниқланган;
полифенол бирикмалар қуйи концентрацияларда mPTP очилишини самарали ингибирлаши ва митоКАТФ–канали фаоллигини ошириши аниқланган;
рутан, гетасан ва эуфорбин полифенолларининг антиоксидантлик ва антирадикаллик фаолликлари аниқланган ва улар орасида корреляцион боғлиқлиги исботланган;
гипоксиянинг турли моделларида рутан, гетасан ва эуфорбин полифенолларининг гипоксияга қарши хусусиятлари аниқланган;
рутан, гетасан ҳамда эуфорбин бирикмаларининг гипоксияга қарши фаоллиги, кверцетин ҳамда «Мексидол»га нисбатан самарали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полифенол бирикмаларнинг митохондрия функцияларига таъсири ҳамда уларни антигипоксик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ўсимлик полифенол моддалари композицияси асосида диабетга қарши дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 06027. 2019 й.). Натижада плантагиннинг антиоксидантлик хоссалари самарали гипогликемик доривор восита яратиш имконини берган;
полифенол бирикмаларнинг митохондрия функционал структураларига таъсирига оид тадқиқотлар натижалари импакт фактори юқори хорижий журналларда полифенолларнинг биологик фаолликларини аниқлашда ва уларнинг фармакологик таъсирини таҳлил қилишда фойдаланилган (Nova Biotechnologica et Chimica, 2018, V.17 (1), Scopus CiteScore - 1.1; Journal of Microbiology, Biotechnology аnd Food Sciences, 2019, V.8, Scopus CiteScore - 0.5; Chinese Journal of Applied Ecology, 2018, V.29 (1), Scopus CiteScore - 1.3. Натижада тадқиқ этилган полифеноллар юқори мембранафаолликка эгалигини ва уларнинг фармакологик хоссаларини аниқлаш имконини берган;
рутаннинг антигипоксик ва антиоксидантлик фаолликларидан ФА-А11-Т-061 рақамли «Махаллий ўсимлик хом-ашёси полифеноллари асосида вирусларга қарши доривор восита яратиш» амалий лойиҳасида янги турдаги моддаларни дориворлик хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 4/1255-3244-сон маълумотномаси). Натижада вирусларга қарши янги турдаги самарали доривор восита яратиш имконини берган;
гетасаннинг аниқланган мембранафаоллик хоссаларидан ФА-А11-Т-061 рақамли «Махаллий ўсимлик хом-ашёси полифеноллари асосида вирусларга қарши доривор восита яратиш» амалий лойиҳасида ОИВга (одамнинг иммунитет танқислиги вируси) қарши фаолликка эга дори воситаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 4/1255-3244-сон маълумотномаси). Натижада вирусларга қарши «Пунитан» янги доривор восита яратиш имконини берган.