Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамурова Мавлудахон Мирхамзаеванинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда сурункали бош мия ишемиясини ривожланишида артериал гипотензиянинг клиник ва неврологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1045.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса номи,  ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Дущанова Гульсум  Абдурахмановна  тиббиёт  фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда артериал гипотензия негизида ривожланадиган сурункали бош мия қон томирлари ишемиясининг клиник -неврологик хусусиятларни баҳолашга каратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
патогенетик асосланган артериал гипотензиянинг тизимлаштирилган клиник-неврологик белгилари асосида нейропсихологик оғишни ҳисобга олган ҳолда сурункали мия ишемиясининг эрта белгилари асосланган; 
нейрофизиологик текширув натижалари асосида,  клиник кўрсаткичларининг таҳлили билан бош мия гемодинамикаси хамда неврологик ва нейропсихологик бузилишларга таъсир қилувчи артериал гипотензияда каротид тизим церебрал гемодинамикаси орасида ўзаро боғлиқлик исботланган; 
илк бор артерил гипотензиянинг авж олиши когнитив ва вегетатив бузилишларнинг ўсиб боришига боғлиқлиги,  нейропсихологик шкала ва неврологик белгилар билан таққосланганда объектив тадқиқотларда Р-300 бўсағасида  когнитив ўзгаришлар кузатилиши исботланган;
бош мия жараёнларининг сурункали ҳолатининг олдини олиш сифатида  артериал гипотензия кузатилган ёш беморларни альфосцерат холин ва ангиопротектор дори воситалари қўлланилганда даво самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда сурункали бош мия ишемиясни ривожланишида артериал гипотензиянинг клиник ва неврологик хусусиятларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшларда сурункали бош мия ишемиясини ривожланишида артериал гипотензиянинг клиник ва неврологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Артериал гипертензияда сурункали бош мия ишемиясини коррекциялаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 8 н-д/79  сон маълумотномаси). Натижада умумий амалиёт шифокорлари мос бўлган патогенетик йўналтирилган даволашни тўғри танлаш, даволаш жараёнида субъектив ва объектив неврологик белгилар динамикасини баҳолаш, шунингдек, когнитив фаолиятлар бузилишини тўғрилаш имконини берган;
ёшларда сурункали бош мия ишемиясни ривожланишида артериал гипотензиянинг неврологик хусусиятларини даволаш ташхислаш алгоритмини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Артериал гипотензияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш ва ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 8н–р/79–сон маълумотномаси). Натижада патогенетик йўналтирилган даволашни тўғри танлаш, даволаш жараёнида субъектив ва объектив неврологик белгилар динамикасини баҳолаш, шунингдек, когнетив фаолият бузилишини тўғрилаш имконини берган. 
ёшларда сурункали бош мия ишемиясни ривожланишида артериал гипотензиянинг клиник ва неврологик хусусиятлари баҳолашни такомиллаштириш натижасида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар  5-сон шаҳар клиник шифохонаси, Бухоро шаҳар «Азимед шифохонаси», Самарқанд вилояти 1-сон оилавий шифохонаси, Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 08-04–4768-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, ижобий натижалар соннини 97,1%га ортиши, бу анъанавий даволашга нисбатан 13,8% юқорилигини, шунингдек, артериал гипотензияда миянинг сурункали ишемиясидаги таклиф этилган даволаш ташхислаш алгоритми даволашнинг амбулатор босқичида қабул қилинадиган дори воситалари миқдорини камайтиришга олиб келиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish