Sayt test rejimida ishlamoqda

Насриддинов Дадахон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий ҳарбий таълимда физика фани мазмунини такомиллаштириш (Ёнғин хавфсизлиги институти мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped633.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
Илмий раҳбар: Бегматова Дилфуза Абдуллажоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Икрам Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Нуриллаев Бобомурод Нажмиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим тизимида физика фани мазмунини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий ҳарбий таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фани мазмуни, унинг мавзулари баёнини замонавий таълим технологияларини касбий йўналганлик, интеграцион ёндошув, ахборот таъминоти тамойиллари асосида жорий этиш методикаси ишлаб чиқилган;
олий ҳарбий таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фанини ўқитишнинг узвийлиги тингловчи ва курсантларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси ўқув жараёнлари “Ақлли уй” концепцияси асосида эвакуацияни ташкиллаштириш, хонадон эгасини ёнғин ҳавфидан огоҳлантириш, ис газини миқдорини аниқлаш усуллари,  дидактик элементлар яъни кўргазмалилик, конструктивлик, функционаллик туркумини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
олий ҳарбий таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда  физика фанининг мазмуни мутахассисларнинг касбий билимларини шакллантиришга қаратилган интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсант ва тингловчиларининг мустақил ўқув фаолият малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган, амалий масалалар ҳамда экспериментал ишланмаларга асосланган методикани жорий этиш механизми ахборот-дидактик таъминотни оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фани мазмунини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
олий ҳарбий таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда физика таълимининг мазмунини фанлараро алоқадорлик асосида такомиллаштириш орқали замонавий таълим технологияларини касбий йўналганлик, интерфаоллик, ахборот таъминоти тамойиллари асосида жорий этиш имкониятларига доир таклифлари 650 000 – “Ҳарбий таълим” таълим соҳасининг “Ёнғин хавфсизлиги” ва “Техносфера хавфсизлиги” таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 майдаги 89-03-1670-сон маълумотномаси). Натижада, ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фанининг ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
тингловчи ва курсантларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси, ўқув жараёнлари учун дидактик элементлар туркумини ишлаб чиқиш ва физикадан экспериментал ҳамда виртуал лаборатория тажрибаларини ўтказиш босқичлари мазмунини ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бўлган физика қонунларини намойишли тажрибалар, виртуал ишланмалар ҳамда симуляциялар асосида мувафаққиятли намойиш қилиш ва ундан олинган натижаларнинг назарий маълумотларга мос эканлигини таққослаш асосида кенгайтириш орқали такомиллаштишга оид таклифлари “Физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 892-сон буйруғи, 892-053 рақамли гувоҳномаси). Натижада олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчи ва курсантларининг амалий кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
ёнғин хавфсизлиги соҳаси тингловчи ва курсантларини мустақил ўқув фаолият малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий масалалар ҳамда экспериментал ишланмаларга асосланган методикасини жорий этиш механизми ахборот-дидактик таъминотни оптималлаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академиясининг МВ-Атех-2018-58 “Янги авлод металлорганик олигомер қўшимчали оловбардош,  иссиқлик  изоляцияловчи қурилиш материалларини тадқиқ этиш ва технологиясини яратиш” мавзусидаги лойиҳани ишлаб чиқишда  фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 майдаги 89-03-1670-сон маълумотномаси). Натижада янги турдаги оловбардош, иссиқлик изоляцияловчи  материаллар хоссаларини башоратлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish