Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Нилуфар Ахроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование комплексного лечения гипертрофического гингивита у подростков», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib961.
Илмий раҳбар: Камилов Ҳайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Копецкий Игорь Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт Петербург давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: балоғат ёшидаги болаларда гипертрофик гингивитни комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ретростпектив тадқиқот натижалари бўйича ўсмирларда бир вақтнинг ўзида ёндош соматик касалликлар билан бирга пародонтда яллиғланиш-деструктив касалликларнинг оғир даражаси мавжудлиги аниқланган;
гипертрофик гингивит кузатилган беморларда микроциркуляция бузилиши сабабларидан бири эндотелиал дисфункция ва тромбоцитлар морфологиясида фунционал ўзгаришлар ҳисобланиши исботланган;
клиник-лаборатор ва диагностика тадқиқотларининг натижалари асосида гипертрофик гингивит кузатилган ўсмирларда комплекс терапиядан фойдаланиш самарадорлиги асосланган; 
даволаниш ўтказилганидан сўнг пародонт тўқималарида ҳолат яхшиланиши, гемостаз тизимида кўрсаткичлар яхшиланганлиги ва томирларда эндотелиал ҳужайраларнинг дисфункциясининг йўқолиши исботланган;
терапевт ва пародонтологларнинг пародонт касалликлари бўлган беморларда метаболик фоннинг клиник аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
пародонтда яллиғланиш касалликларининг диагностикаси, клиник-биокимёвий характеристикаси, даволаниши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирларда гипертрофик гингивитнинг даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўсмирларда гипертрофик гингивитнинг комплекс даволаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 22 декабрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гипертрофик гингивитни комплекс даволаш самарадорлигини кўрсатиб берган.
гипертрофик гингивитнинг даволаш-диагностикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Гипертрофик гингивитнинг даволаш-диагностика алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020-йил 22 декабрдаги 8н-д/250-сон маълумотнгомаси). Мазкур услубий тавсиянома гипертрофик гингивитни эрта ташхислаш имконини берган.
Сурункали гипертрофик гингивитнинг диагностикаси, клиник-биокимёвий характеристикаси, даволаниши ва профилактикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят болалар стоматологияси поликлиникаси ва Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021- йил 8 январдаги 8н-з/10-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар диагностика ва даволашнинг янги усулларини қўллаш йўли билан тиббий ёрдам сифатини оширган, касаллик асоратларини камайтириш, ҳамда беморларнинг амбулатор даволаниш муддатларини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish