Ортиқова Наргиза Акрамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамиятни модернизациялаш шароитида сиёсий элитани шакллантириш жадал тараққиёт омили сифатида», 23.00.02 –Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ss183.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Хусанов Озод Тиллаевич, юридик фанлари доктори, профессор, Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб, жамиятни модернизациялаш жараёнида фаол ва замонавий сиёсий элитани шакллантиришнинг асосий йўналишларини ўрганиш ҳамда давлат бошқарувини янада ривожлантиришда сиёсий элита фаолиятини янада такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарали фаолият юритувчи сиёсий элитани шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар, демократик сиёсий элитани шакллантириш билан боғлиқ муаммо ва мураккабликлар очиб берилган;
Ўзбекистон Республикасида сиёсий элита шаклланишининг хуқуқий асослари таҳлил қилиниб, мамлакатимизда давлат хизмати соҳасини тартибга солувчи махсус қонунларга эҳтиёж мавжудлиги асослаб берилган;
Сиёсий элита таркибини ёшлар ҳисобига бойитиб бориш, сиёсий етакчиларнинг янги авлодини етиштиришда жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий уюшмалар ва партияларнинг ўрни ва роли очиб берилган;
Ўзбекистонда демократик жараёнларни чуқурлаштириш муаммоси сиёсий элита фаолияти самарадорлигини ошириш шарти сифатида илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат ва жамият бошқарувини модернизация қилишда, янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлаш билан боғлиқ бошқарув тизимида сиёсий элита қатламини янада кенгайтириш, унинг самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқотлар натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикасида самарали фаолият юритувчи сиёсий элитани шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар, демократик сиёсий элитани шакллантиришга оид тавсияларРеспублика Маънавият ва маърифат маркази томонидан олиб борилаётган 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ишлари дастурлари фаолиятига татбиқ этилган, хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 28-банди(“Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш”)ни амалга оширишда диссертация маълумотларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 августдаги 01/08-725-сон маълумотномаси). Натижада, марказ тарғибот ишларида диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг тарғибот ишларини олиб боришда сиёсий элитани ривожлантириш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш тажрибаларини бойитишда муҳим қўлланма сифатида хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикасида сиёсий элита шаклланишининг хуқуқий асослари таҳлил қилиниб, мамлакатимизда давлат хизмати соҳасини тартибга солувчи махсус қонунлар яратишга доир тавсиялар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ўз ифодасини топган ва ушбу тавсиялардан давлат бошқаруви ва давлат хизматини янада ислоҳ этиш соҳасида бир қатор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2020 йил 3 сентябрдаги 01-213-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар давлат хизматчиларининг мақомини қонун даражасида мустаҳкамлаш, давлат хизматчисининг билим, малака, қобилият ва лаёқатлилик талаблари асосида объектив танланиши тизимини жорий этиш, ёш миллий кадрлар захирасини шакллантириш, уларни давлат хизматига тизимли тавсия этиш орқали “ижтимоий лифт”ни таъминлаш, барча давлат ташкилотлари ва хизматчилари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилган.
Сиёсий элита таркибини ёшлар ҳисобига бойитиб бориш, сиёсий етакчиларнинг янги авлодини етиштириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2020 йил 5 сентябрдаги 766-20-сон маълумотномаси). Натижада Марказ томонидан ташкил этилган тадбирларда диссертация илмий хулосалари, таклиф ва тавсиялари кенг қўлланилиб, Ўзбекистон шароитида сиёсий элитани ривожлантириш замонавий дунёқарашга эга бўлган, ғоявий чиниққан, бошқарув тажрибаларини қунт билан ўзлаштирган раҳбар кадрлар тайёрлаш тамойиллари илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган.
Ўзбекистонда демократик жараёнларни чуқурлаштириш сиёсий элита фаолияти самарадорлигини ошириш шарти сифатида асослаб берилган илмий хулосаларданЎзбекистон “Адолат” СДП Марказий кенгашининг амалий тадбирларни ташкил этишда, хусусан, ҳозирги жадал тараққиёт даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги Фармони асосида Ўзбекистон тараққиёти ва истиқболи, мамлакатдаги мавжуд сиёсий-маърифий имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган иш режасида фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий кенгашининг 2020 йил 7 сентябрдаги 01-04/217/2-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар Адолат СДП электорат билан ишлашида, партия фаоллари ўқувларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган.