Sayt test rejimida ishlamoqda

Норчаев Асатулло Норбўтаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий туризм инфратузилмасининг шаклланиш ва ривожланиш тенденциялари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3. DSc/Iqt150.
Илмий маслаҳатчи: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақаларда туристик ресурслардан самарали фойдаланишда давлат-ҳусусий шерикчилик асосида туризм инфратузилмасини такомиллаштириш асосланган;
“Миллий PR маркази” ДУК фаолиятини такомиллаштириш асосида туристларга хизмат кўрсатишда миллийликни тарғиб қилиш, туристик субъектларга медиа-технологик хизмат кўрсатиш, сафарлар давомийлигини узайтириш орқали туристик хизматлар экспортини ошириш мақсадида “Туризм мультимедиа маркази” ДУКни ташкил қилиш асосланган;
туристларга халқаро даражада хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани такомиллаштиришда рақамли инновацион технологик платформанинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
табиий географик, туристик рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида “Жиззах туристик-рекреацион кластери”ни ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
туризм инфратузилмаси ривожланишига COVID-19 пандемияси таъсирини 2025 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республикамиз туризм инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм инфратузилмасининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва туристик ресурслар салоҳиятидан комплекс фойдаланиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантиришга имкон яратувчи вертикал интеграциялашувни мувозанатлаштириш бўйича берилган таклифдан республикамиз минтақаларида, хусусан Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё ва Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши республикамиз минтақаларининг табиий-географик жойлашувига кўра туризмнинг турларини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни аниқлаб олишга хизмат қилган;
бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз туризми инфратузилмасини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сон фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда ҳамда туризм ривожланишининг 2025 йилгача бўлган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Шунингдек, инфратузилмани ташкил қилувчи объектлар ва суъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш таъминланган;
туристик корхоналарда инновацияларни амалга ошириш механизмлари ва туризмда инновацион технологияларни жорий қилишни  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4755-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Натижада, туристларга хизмат кўрсатишда ва туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишда инновациялардан фойдаланиш имконини берган;
“Туризм мультимедиа маркази” ДУКни Туризм қўмитаси қошида ташкил қилиш ва унинг амалга оширадиган вазифалари бўйича берилган таклифдан Туризм қўмитаси қошидаги “Миллий PR маркази” ДУК фаолияти такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Шу билан биргаликда, туристик хизмат кўрсатишда миллийликни тарғиб қилиш, туристик ташкилотларга медиа-технологик хизмат кўрсатиш, мульти-медиали рекламаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
Республикамиз туризмига “Туризм 4.0” рақамли платформа моделини жорий қилиш механизми бўйича берилган таклиф бугунги кунда, айниқса, ахборотларни тарқатиш, қайта ишлаш жараёнида жуда муҳим бўлиб,  туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва туристик сафарлар вақтидан унумли фойдаланиш орқали самарадорликка эришиш таъминланган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Шунингдек, мазкур платформа моделидан давлат-хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришда кенг фойдаланилган; 
“Жиззах туристик-рекреацион кластери”ни ташкил қилиш механизми бўйича берилган таклиф минтақавий туристик рекреацион-кластерларни ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, табиий ресурсларга бой бўлишига қарамасдан ривожланиш талаб даражасида амалга ошмаётган Жиззах вилояти туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 09 июлдаги 02-16/3424-сон маълумотномаси). Шунингдек, мазкур тавсия этилган туристик-рекреацион кластер моделидан республикамиздаги махсус туристик зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish