Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанова Юлдуз Хатамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратони нур ташхисида магнит-резонанс томографиянинг ахамияти», 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib680.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худайқулович, тиббиёт фанлари доктори, , профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Фазилов Акрам Акмалович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимходжаева Лола Тельмановна тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: «Н.Н.Блохин номидаги онкология Миллий тиббий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МР-маммографияни қўллаш билан сут бези саратони мультимодал нур ташхисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратонини ташхисотида МР-маммография контрастлашдан кейинги босқичда энг хавфли кўрсаткичлар сифатида гетероген ва халқасимон МР-сигнал кўчайиши, нотекис/ноаниқ ёки спикуласимон қиррали ва номутоносиб шаклланиши исботланган.
сут бези саратонинг люминал В Her2/neu  мусбат ва Her2/neu гиперэкспресссиясида  МР– маммографияда II тур контрастлаш тартибининг мослиги, уч маротоба манфий ва А люминалда эса III тур контрастлашнинг натижалари исботланган.
юқори дифференциациялашган сут бези саратонида МР-маммографияда ҳосиланинг шакли тўғри ва текис қирралари II тур контрастлашга боғлиқлиги, паст дифференциациялашган сут бези саратонида III тур контрастлаш ҳосиланинг нотўғри шакли ва спикуласимон қирраларига мос эканлиги исботланган. 
илк маротоба ёш гуруҳига боғлиқ сут бези саратонига гумон холатларда 40 ёшгача ультратовуш ташхисоти ва 40 ёшдан юқори беморларда рентгеномаммография, МР-маммография биопсия/динамик кузатувда ўтказиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сут бези саратони нур ташхисотида магнит-резонанс маммографиянинг ахамиятини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
сут бези саратонини аниқлаш ва молекуляр-биологик турини башоратлашнинг замонавий жихатлари қўллаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сут бези саратони мультимодал нур ташхисоти» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 8н-р/20-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома маҳаллий тарқалган сут бези саратони ташхисоти самарадорлигини ошириш ва тезлаштиришга, асоратлар сонини камайтиришга имкон берган;
сут бези саратони нур ташхисотида магнит-резонанс маммографиянинг ахамиятини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоят филиалларида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-д/23-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сут бези саратони комплекс нур ташхисотида магнит-резонанс маммография динамик контраст кучайтириш билан қўлланиши диагностикада иқтисодий сарфларни ва беморларда нурланиш юкламасини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish