Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Дилфуза Ахатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уй-жой фонди молиявий бошқаруви механизми самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1053.
Илмий раҳбар: Санакулова Барногул Ризакуловна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSс.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Муҳаммаджон Сотволдиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой фонди молиявий бошқарувини самарали ташкил этиш механизми самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал бошқарув компаниялари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари бошқарувига рақамлаштирилган платформани жорий этилиши уларнинг маъмурий харажатларини камайтиришга олиб келиши исботланган;
уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланишини тизимли назорат қилиш мақсадида махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш таклиф этилган;
бошқарув компаниялар молиявий бошқариш тизимини таҳлил қилиш имкониятини яратиш ҳамда бошқарув компанияларини мустақил танлаш ҳуқуқини бериш мақсадида кўп квартирали уйларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва туташ ҳудудларнинг яхлит «паспорт»ларини шакллантириш мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган;
замонавий инновацион бошқарув усулларини қўллаш орқали самарадорлик кўрсаткичларига эришиш ҳамда ширкат раислари ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари фаолиятини мониторинг қилиш орқали баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаш таклифи этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда уй-жой фонди молиявий бошқаруви механизми самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтиришда профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлари ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун махсус электрон платформа яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 67-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ишлаб чиқишда фойдаланилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04/03-4686-сон маълумотномаси).  Натижада, «Ягона ҳисоб-китоб маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотларига ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш учун «Обод уй» электрон ахборот платформаси яратилди ҳамда фаолият юритаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан амалга оширилаётган маъмурий харажатлар 2019 йилда 3,5 фоизли пунктга пасайишига эришилган;
тижорат банкларидан уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратилган кредитларни қайтарилишини таъминлашга амалий кўмаклашиш мақсадида «Обод уй» электрон дастурида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотларга тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 67-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04/03-4686-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил 1 январь ҳолатига ширкатларнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги 15,3 млрд.сўмни, муаммоли кредитлари қолдиғи 178 млрд.сўмга камайишига таъминланган;
кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда соҳада эркин рақобат муҳитини шакллантириш, аҳолига бошқарув компанияларини мустақил танлаш имкониятини яратиш мақсадида уй-жойларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ҳам акс эттирган ҳолда уларнинг паспортларини яратиш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-581-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04/03-4686-сон маълумотномаси).  Натижада, 200 дан ортиқ бошқарув компаниялари  танлов асосида ташкил этилишига эришилган;
хусусий уй-жойлари мулкдорлари ширкатларида бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланиш малакасини ошириш, соҳада бўлаётган инновацион бошқарув усуллари билан яқиндан таништириш, бошқарув жараёнида самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мақсадида уй-жой мулкдорлари ширкатлар раислари ва бошқарув сервис компаниялари рахбарлари учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан билдирган таклифи Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятида қўлланилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04/03-4686-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йилда 178 нафар уй-жой мулкдорлари ширкатлар раис ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари малакаси ошириши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish