Sayt test rejimida ishlamoqda

Муллаев Дилшод Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон буғдой далаларида тарқалган занг замбуруғларини популяцион структурасини ўрганиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В335.
Илмий раҳбар: Тўрақулов Хуршид Садуллаевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Гулмуродов Рисқибой Абдиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон буғдой далаларида тарқалган сариқ занг замбуруғларини вирулентлик хусусиятларини ҳамда ирқ таркибини аниқлаш ва шу асосида популяцион структурасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сариқ занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг (Puccinia striiformis f.sp. tritici) 226Е185, 199Е223, 171Е222, 231Е223, 175Е202, 204Е211, 231Е187, 227Е205, 203Е231, 206Е215, 199Е218, 207Е238, 239Е242, 207Е183, 174Е225, 207Е217, 203Е182, 238Е221, 231Е223, 206Е219, 235Е239, 195Е216, 205Е227 янги ирқлари республикамиз буғдой далаларида 2019-2020 йиллар мобайнида аниқланган;
сариқ занг касаллигига чидамлилик генлари ҳамда генлар комбинацияларининг маҳаллий ирқларга нисбатан самарали ҳамда самарасизлари аниқланган;
ҳар бир сариқ занг касаллиги (Puccinia striiformis f.sp. tritici) физиологик ирқларнинг чидамлилик (Yr) генларига нисбатан вирулентлик спектри очиб берилган; 
республикада тарқалган сариқ занг замбуруғининг популяциялари таркибига кирувчи маҳаллий ирқларнинг чидамли генларга нисбатан вирулентлик динамикаси аниқланган;
илк бор республикамизда аниқланган ирқларнинг вирулентлик хусусиятларига кўра бир-бирига боғлиқлиги (ўхшашлиги) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон буғдой далалаларида тарқалган занг замбуруғларини популяцион структурасини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сариқ занг замбуруғи популяциялари таркибига кирувчи ирқларга авирулент деб топилган генлардан №ФА-А-ҚХ-2018-427 «МАС технологиясининг “генларни пирамидалаш” усулидан фойдаланиб юмшоқ буғдойда асосий биотик ва абиотик стресс факторларга чидамлилик генларини бир генотипга жамлаш ва шу асосда янги линиялар яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада чидамли генларга маҳаллий ирқларнинг вирулентлик динамикасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 декабрдаги 4/1255-2941-сон маълумотномаси). Натижада, молекуляр генетик (МАС) ва анъанавий танлаш асосида сариқ занг касаллигига чидамли линия олиш имконини берган;
Puccina striiformis f.sp. tritici сариқ занг касаллигининг идентификация қилинган маҳаллий 239Е242 ирқининг соф культураси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти “Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб илмий объекти коллекцияси” фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 29 январдаги 4/1255-288-сон маълумотномаси). Натижада, намуна ноёб объектнинг занг касалликлари коллекцияси фондини бойитган ва республика ҳудудларида тарқалган занг касаллиги ирқлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш имконини берган;
Puccina striiformis f.sp. tritici нинг маҳаллий 239Е242 ирқи Жаҳон микроорганизмлар маълумотлар маркази (World Data Center for Microorganism (WDCM)), Патоген Микроорганизмлар Миллий коллекциясининг (Collection of plant pathogenic and other microorganisms) маълумотлар базасига GEPB WDCM №1228-рақами (http:www.wfcc.info/ccinfo/index.php/collection/ by_id/1228/) орқали рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 29 январдаги 4/1255-288-сон маълумотномаси). Натижада, жаҳоннинг турли минтақаларида тарқалган сариқ занг касаллигини қўзғатувчи ирқларини тадқиқ қилишда глобал миқёсида фойдаланиш имконини берган;
сариқ занг замбуруғининг идентификацияланган ирқлари Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) томонидан турли навлар жойлаштирилган буғдой кўчатзорларининг сариқ занг касаллигига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилган (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро марказининг (ICARDA) 2020 йил 10 декабрдаги REF.:0822-сон маълумотномаси). Натижада, ICARDA томонидан яратилган навларни республика минтақасида тарқалган сариқ занг касаллиги ирқларига чидамлилигини аниқлаш ва касалликка қарши курашиш имконини берган;
сариқ занг касаллигига чидамлилик генлар ҳамда генлар комбинацияларининг маҳаллий ирқларга нисбатан самарали генлари Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) томонидан буғдой навлари селекциясида фойдаланилган (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро марказининг (ICARDA) 2020 йил 10 декабрдаги REF.:0822-сон маълумотномаси). Натижада, чидамлилик генларидан келгусида сариқ занг касаллигига чидамли буғдой навларини яратишда самарали донорлар танлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish