Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёқубжонова Ҳулкарбону Ёқубовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийсида экотуризмни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt347.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Абдулхакимов Зуҳрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент; 
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсида экотуризмни ривожлантириш механизмлари ва уларни такомиллаштириш  бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг экотуристик имкониятларини юқори, ўрта ва паст салоҳият даражаларига ажратишнинг инфратузилма билан боғлиқ асосий ва хизмат кўрсатиш қулайлиги нуқтаи назаридан қуйи мезонлари ишлаб чиқилган; 
замонавий туризм инфратузилмаси ва ноёб табиий экотуризм объектларини уйғунлаштирган ҳолда Фарғона водийсининг шифобахш булоқлари негизида муайян когнитив (тафаккур) эко-рекреацион SPA (Sanitas pro Aqua) экомеҳмонхона лойиҳаси таклиф этилган;
ҳудудларнинг экотуристик имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган кўп босқичли тузилмавий модели экотуристик имкониятлари салоҳияти даражалари асосида такомиллаштирилган; 
аҳолига экологик тоза муҳитда дам олиш, соғломлаштиришнинг арзон сервис хизмати шароитларини яратиб беришни кўзда тутган ҳолда, ўрмон хўжаликларида экотуризмни ривожлантириш механизми «Wooden house» экологик ўрмон уйларини барпо этиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийсида экотуризмни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсининг экотуристик имкониятларини юқори, ўрта ва паст салоҳият даражаларига ажратишнинг инфратузилма билан боғлиқ асосий ва хизмат кўрсатиш қулайлиги нуқтаи назаридан қуйи мезонлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 апрелдаги 02-16/2467-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида  экотуристик ҳудудларни экотуризмда фойдаланиш имкониятлари нуқтаи назаридан баҳолаш ва таҳлил қилишга соддалаштирилган илмий ечим топилган. Бу усул  Фарғона водийси экоҳудудларни (юқори, ўрта) I-II-салоҳият даражалари бўйича жойлаштириш имкониятини берган;
замонавий туризм инфратузилмаси ва ноёб табиий экотуризм объектларини уйғунлаштирган ҳолда Фарғона водийсининг шифобахш булоқлари негизида муайян когнитив (тафаккур) эко-рекреацион SPA (Sanitas pro Aqua) экомеҳмонхона лойиҳаси таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда жойлардаги салоҳиятли ҳудудларни ўрганиш асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларини ташкил этиш, шунингдек, туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 апрелдаги 02-16/2467-сон маълумотномаcи). Ушбу илмий таклиф Фарғона водийсининг экотуристик салоҳиятини барқарор ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қўшимча имкон берган;
ҳудудларнинг экотуристик имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган кўп босқичли тузилмавий моделининг такомиллаштирилган тизимли механизми бўйича илмий таклифлари  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 апрелдаги 02-16/2467-сон маълумотномаcи). Ушбу илмий таклифнинг жорий қилиниши ҳудудда экотуризм фаолиятини ташкил этиш, уларни салоҳияти жиҳатидан жойлаштириш, мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш ва ҳудуднинг табиий-иқтисодий ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланишда имкон берган; 
аҳолига экологик тоза муҳитда дам олиш, соғломлаштиришнинг арзон сервис хизмати шароитларини яратиб беришни кўзда тутган холда ўрмон хўжаликларида экотуризмни ривожлантириш механизми “Wooden house” экологик ўрмон уйларини барпо этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ–4424-сонли “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида таъкидланган Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган муддатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепциясининг 4.3. бандида кўзда тутилган “Дам олиш, ов ва экотуризм хизматини кўрсатиш”га доир лойиҳалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 апрелдаги 02-16/2467-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикадаги ўрмон хўжаликларидан экотуристик ҳудуд сифатида фойдаланишда кўп функционал ёндашувга эришилган. Шунингдек, ушбу механизм ўрмон хўжалигини муҳофаза этиш, аҳолининг соғлигини тиклашга кўмаклашиш, ўрмон атрофида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолига иқтисодий кўмак ва туризмни барқарор шакли бўлган экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish