Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурханов Хусниддин Миродиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интернет хавфсизлигини таъминлашда миллий сегмент фаолиятининг социологик жиҳатлари»: 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/S73.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Каланов Комил Қулахматович, социология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот  технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интернет тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун миллий сегментни ривожлантиришни социологик тадқиқ этиш орқали унинг ижтимоий хусусиятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернет хавфсизлигини таъминлашда миллий сегментлар фаолиятининг назарий-методологик асослари, тизимли (фуқаролик жамиятини ривожлантириш) ва коммуникатив (интернет орқали шахсларни ўзаро мулоқоти асосида вужудга келган ижтимоий фикрни шакллантириш) хусусиятлари, ижтимоий жараёнлардаги ўрни асосланган;
ижтимоий соҳага оид интернет тизимида миллий сегмент фаолиятининг халқаро, расмий ва норасмий ахборот манбаларининг (чет эл ижтимоий тармоқлари ва бузғунчи ғоялар тарқатувчи сайтлар фаолиятини жамоатчилик фикрига, жумладан, менталитетимиз ва тарихан шаклланган миллий ўзига хослигимиз ҳамда миллий қадриятларимизга салбий таъсири) таъсири тенденциялари очиб берилган;
интернет кибер макони, жумладан, ижтимоий тармоқларда ёшларнинг социал фаоллиги ва ижтимоийлашуви жараёнлари фаолиятини баҳолашда миллий сегмент сайтларига қўйилган талаб (ахборот олиш маданиятини шакллантириш зарурлиги ва сайтнинг интерфаол рукнлари доимий равишда (ҳафтасида камида бир маротаба) янгилаш, хавфсизлик талабларига мос бўлмаган рекламаларни тақиқлаш) ва мезонлар (ахборотларнинг 80 фоизи фойдали бўлиши) социологик тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган;
миллий сегмент фаолиятини тартибга солишда ижтимоий омиллар (мазмундорлик ва интерфаоллик омили, хусусан, миллий сегмент сайтларининг қизиқарли эмаслиги, маълумотлар базасининг қашшоқлиги, янгиланмаганлиги, онлайн форумларнинг йўқлиги, шунингдек, дизайн жиҳатдан ранглар уйғунлигидан фойдаланилмаганлиги, мобил версияларнинг йўқлиги, ташкилий жиҳатдан кадрлар, штатларнинг етишмаслиги)нинг аҳамияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Интернет хавфсизлигини таъминлашда миллий сегмент фаолиятининг социологик жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
интернет хавфсизлигини таъминлашда миллий сегментлар фаолиятининг назарий-методологик асослари, тизимли (фуқаролик жамиятини ривожлантириш) ва коммуникатив (интернет орқали шахсларнинг ўзаро мулоқоти асосида вужудга келган ижтимоий фикрни шакллантириш) хусусиятлари, ижтимоий жараёнлардаги ўрни асосланганлигига оид таклифидан 5А210101 – (Социология йўналиши бўйича)  магистратура мутахассислиги талабаларига ўқитиладиган «Ахборот коммуникацион технологиялар ва тизимлар» ҳамда «Хавфсизлик социологияси» фанлари бўйича услубий қўлланма, дарсликлар яратишда, фаннинг ўқув дастурини янгилашда, ушбу фанлардан маъруза, амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 10 ноябрдаги 89-03-4549-сон маълумотномаси). Натижада, бу социология йўналишидаги дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурларини янада бойитиш имконини берган;
ижтимоий соҳага оид интернет тизимида миллий сегмент фаолиятининг халқаро, расмий ва норасмий ахборот манбаларининг (чет эл ижтимоий тармоқлари ва бузғунчи ғоялар тарқатувчи сайтлар фаолиятини жамоатчилик фикрига, жумладан, менталитетимиз ва тарихан шаклланган миллий ўзига хослигимиз ҳамда миллий қадриятларимизга салбий таъсири) таъсири тенденцияларига оид таклифидан «Ёшларнинг Ўзбекистон интернет миллий сегментидаги иштирокининг социологик жиҳатлари» мавзусидаги социологик тадқиқот дастури ва анкетасидан методологик тавсия, қиёсий статистик маълумот сифатида фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2020 йил 18 декабрдаги 01-16/338-сон маълумотномаси). Натижада, бу ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва миллий сайтлар фаолиятининг ривожланиш тенденцияларини, ушбу жараённинг социологик жиҳатларини ўрганиш имконини берган;
интернет кибер макони, жумладан, ижтимоий тармоқларда ёшларнинг социал фаоллиги ва ижтимоийлашуви жараёнлари фаолиятини баҳолашда миллий сегмент сайтларига қўйилган талаб (янгилаш, хавфсизлик талабларига мос бўлмаган рекламаларни тақиқлаш) ва мезонлар социологик тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилганлигига оид таклифидан «Ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан асраш ва интернет тизимидаги ахборотларнинг миллий менталитетимизга, миллий қадриятларга салбий таъсири жараёнини ўрганиш»га бағишланган социологик сўровнома ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 01/2-11-23-1033-сон маълумотномаси). Натижада, бу ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларни бузғунчи ғоялардан асраш, миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш ва миллий сегмент фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий сегмент фаолиятини тартибга солишда ижтимоий омиллар (мазмундорлик ва интерфаоллик омили, хусусан, миллий сегментнинг аҳамияти асосланганлигига оид таклифидан «Kun.uz» сайти фаолиятида фойдаланилган («Kun.uz» интернет ахборот сайтининг 2020 йил 26 октябрдаги 42-сон маълумотномаси). Натижада, бу интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун миллий сегментда фаолият олиб бораётган сайтларни такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни янада такомиллаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish