Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулбекова Насиба Закировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёш эр-хотинларнинг оила муҳитига мослашувида социомаданий таъсир омилларининг социологик таҳлили»: 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/S64.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Матибаев Ташпулат Болтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёш эр-хотинларнинг оила муҳитига мослашувида социомаданий таъсир омилларини аниқлаб, уларнинг  ижтимоий ҳусусиятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш оилалардаги зиддиятларнинг этносоциологик жиҳатдан трансформациялашув тенденцияларини аниқлашда турли фикрлар сабабларини аниқлаш, эр-хотин муносабатларидаги хатоларни баҳолаш, ақл билан иш тутиш, компромисс қарор қабул қилиш, зиддиятларни келиб чиқишини олдини олиш орқали  амалга оширилиши исботланган; 
ёш эр-хотин муносабатларидаги ижтимоий-маданий ўзгариш муҳитини барқарорлаштиришда социомаданий омиллар таъсирини интенсивлаштириш орқали ўзаро ишонч асосида иш тутиш, кечиримли бўлиш, ижтимоий вақт, ибрат омилига таяниш йўли орқали эришилиши асосланган;  
оила-никоҳ муносабатларини тартибга солишда (мустақил никоҳни танлаш имконияти, яқин қариндошлик никоҳини олдини олиш, динлараро, миллатлараро муносабатлардаги никоҳларни қайта кўриб чиқиш) никоҳгача ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш,  ота-оналик масъулияти, эр-хотинлик муносабатларида позитив ёндашув  муҳити, репродуктив саломатлик, ҳуқуқий ва мулоқот маданиятини мустаҳкамлаш орқали  йўлга қўйилиши асосланган.
никоҳ тузиш ёшининг регламентланиши орқали ёшларнинг оила ва расмий никоҳ муносабатларига киришишида «етуклик» омилининг ижтимоий-психологик, маънавий-ахлоқий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёш эр-хотинларнинг оила муҳитига мослашувида социомаданий омилларнинг социологик таҳлили бўйича тадқиқот натижаларидан:
ёш оилалардаги зиддиятларнинг этносоциологик жиҳатдан трансформациялашув тенденцияларини аниқлашда турли фикрлар сабабларини аниқлаш, эр-хотин муносабатларидаги хатоларни баҳолаш, ақл билан иш тутиш, компромисс қарор қабул қилиш, зиддиятларни келиб чиқишини олдини олиш орқали  амалга оширилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг оила ва никоҳ муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида ташкил этилган «Оила – тарбия ўчоғи», «Ёш оила – жамият таянчи» каби мавзуларда ўтказилган маънавий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 02-02/899-сон маълуотномаси). Натижада аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш орқали оилавий муҳитни ижобий томонга ўзгартиришга ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилган; 
ёш эр-хотин муносабатларидаги ижтимоий-маданий ўзгариш муҳитини барқарорлаштиришда социомаданий омиллар таъсирини интенсивлаштириш орқали ўзаро ишонч асосида иш тутиш, ижтимоий вақт, ибрат омилига таяниш йўли орақали эришилишига оид хулосалар «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2018 йилда «Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий қадриятлар, ахлоқ, ижтимоий йўналишлар» мавзусида ўтказилган социологик сўровда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2020 йил 1 декабрдаги 01-16/314-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ҳаётий қадриятларини янада мустаҳкамлаш имконини берган;
оила-никоҳ муносабатларини тартибга солишда (мустақил никоҳни танлаш имконияти, яқин қариндошлик никоҳини олдини олиш, динлараро, миллатлараро муносабатлардаги никоҳларни қайта баҳолаш) никоҳгача ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ота-оналик масъулияти, эр-хотинлик муносабатларида позитив ёндашув  муҳити, репродуктив саломатлик, ҳуқуқий ва мулоқот маданиятини мустаҳкамлаш орқали  йўлга қўйилишига оид таклифидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг «Оила - муқаддас даргоҳ», «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб масаласи» каби мавзуларда ўтказилган маънавий тадбирлар ҳамда оила-никоҳ муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида ташкил этилган ўқувларида, семинар-тренингларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 02-02/899-сон маълумотномаси). Натижада  оилада никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда оила-никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш имконини берган; 
никоҳ тузиш ёшининг регламентланиши орқали ёшларнинг оила ва расмий никоҳ муносабатларига киришишида «етуклик» омилининг ижтимоий-психологик, маънавий-ахлоқий хусусиятларига оид таклифидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёш йигит-қизларни онгли равишда оилага тайёрлаш», «Эр-хотиннинг бурчи ва масъулияти», «Мустаҳкам ёш оила – юрт таянчи» каби тадбирлар ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида ўтказилган семинар-тренингларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2020 йил 3 июлдаги 04-13/2005-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 2 июлдаги 3-13-23-1759-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан бўлажак ёш оилаларнинг никоҳгача мустақил оилавий ҳаётга тайёр эмаслик, мослашишга узоқ вақт кетиши, оилавий ҳуқуқ ва маданият бўйича етарли билимга эга эмаслик сингари психофизиологик жиҳатлар билан боғлиқ янги замонавий омилларни  аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish