Sayt test rejimida ishlamoqda

Нармаева Гавҳар Зарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Модификацияланган углеродли электродлар ёрдамида анорганик ва органик бирикмаларнинг вольтамперометрик анализи», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/К327.
Илмий раҳбар: Аронбаев Сергей Дмитриевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05. 
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Кутлимуротова Нигора Хакимовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вольтамперометрия учун ҳажмий ёки сирт модификация усуллари орқали янги углеродли электродлар яратиш ва уларни органик ва анорганик моддалар анализида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар томонлама қулай (эргономик) кўмир-графитли электроднинг конструкцияси яратилган;
cимоб, висмут, гексацианоферратлар ёрдамида сирт модификация ва марганец (IV) оксид, хингидрон иштирокида ҳажмий модификациялаш асосида яратилган углеродли электродлар сиртида борадиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнларининг механизмлари аниқланган;
кўмир-графит кукуни сиртини оксидланиш-қайтарилиш реакциясидан олинган марганец (IV) оксиди нанозаррачалари билан модификациялаш имкониятлари аниқланган; 
электродлар ёрдамида оғир металл ионлари ва бошқа ноорганик ва органик моддаларни вольтамперометрик аниқлаш услублари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Модификацияланган углеродли электродлар ёрдамида анорганик ва органик бирикмаларнинг вольтамперометрик анализи буйича олинган илмий натижалар асосида: 
вольтамперометрик анализ учун электрод конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01505, 2020 й.). Натижада, ушбу электрод кейинги модификациялаш жараёнларида қўлланилганда реагент-модификаторни тежаш имконини берган; 
висмутли электроддан фойдаланиб, оқова ва технологик эритмалардаги кадмий ва қўрғошин ионларининг паст концетрацияларини  инверсион-вольтамперометрик аниқлаш усули «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2020 йил 27 июндаги 475/GK-06-сон маълумотномаси). Натижада, Cd(II) ва Pb(II) ионларининг аниқлаш чегарасини 10 мкг/л га етказиш, нисбий хатолик эса ~5% бўлиш имконини берган; 
электродлар ва вольтамперометрик анализ усуллари «Химпродукт» МЧЖда (Пенза ш.) ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилган («Химпродукт» МЧЖнинг 2020 йил 24 августдаги 20-06-29/ХП-сон маълумотномаси). Натижада, анализнинг барча метрологик хусусиятларини сақлаган ҳолда текшириш жараёнини соддалаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish