Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомқулов Шуҳратжон Боқижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жин арра ишчи юзасининг конструкциясини такомиллаштириш ҳисобига ишлаш самарадорлигини ошириш”05.02.03- “Технологик машиналар, Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1136.
Илмий раҳбар: Абдуқаҳҳоров Зоҳиджон, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик технология нститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган мухандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхомжон Дадаханович техника фанлари доктори, профессор;Мурадов Aкрамжон Aбдусаттарович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жин арра ишчи юзаси профилини такомиллаштириш ҳисобига унинг ишлаш муддатини ошириш ҳамда пахта толаси ва чигит сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинлаш машинаси самарадорлиги ва унга таъсир кўрсатувчи параметрларнинг турли қийматларида эришилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда арра профилининг тола ажратиш унумдорлиги, тола ва чигит сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
тола ажратиш жараёнида юзага келадиган зўриқиш кучлари ва уларнинг арра тишларига таъсири натижасида арранинг технологик хусусиятлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда арра тишлари профилининг тишлар мустаҳкамлиги  ва ишлаш муддатига таъсири аниқланган;
арра тиши профили ва ўлчамларининг тола ажратиш жараёни кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш натижаларига асосланган ҳолда тишларнинг тола ажратиш жараёни юқори самарадорлигини таъминловчи параметрлари аниқланган;
тола ажраткич арраси тишлари геометрик параметрларининг тишлар технологик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш натижасида кичик баландлик ва дўнг орқа профилга эга бўлган тишлар мустаҳкамлиги ва ишлаш муддати амалдаги тишларникидан юқори бўлиши аниқланган;
кўп факторли тажрибаларни режалаштириш ва олинган натижалар асосида арра тишларининг жинлаш жараёнида пахта толаси ва чигити дастлабки сифат кўрсаткичлари максимал даражада сақланишини таъминловчи рационал параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жин арраси тишлари рационал профилини ишлаб чиқиш ҳисобига тола ажратиш жараёни самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
рационал профилли тишларга эга бўлган арралар билан жиҳозланган тола ажратиш машинаси Наманган вилоятидаги «Uychi paxta tozalash корхонаси» А/Жда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («O’zpaxtasaнoat» А/Жнинг 2020 йил 13 октябрдаги № 03/18-2464 сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини 0,5% га камайтириш имконияти юзага келган.
рационал профилли тишларга эга бўлган арралар Наманган вилоятидаги «Uychi paxta tozalash корхонаси» А/Ж тола ажратиш машинасидаишлаб чиқаришга жорий қилинган («O’zpaxtasaнoat» А/Жнинг 2020 йил 13 октябрдаги № 03/18-2464 сонли маълумотномаси). Натижада, толадаги нуқсонли аралашмалар йиғиндиси 2.74% дан 2.33 % га,  толадаги ифлослик 0.43% дан 0.30%га, чигитнинг механик шикастланиши 0.73%дан 0.48 га, чигитнинг туксизлиги 7.8% дан 7.6% га камайиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish