Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Хикмат Махаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация  мавзуси,  ихтисослик  шифри  (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лазеры с солнечной накачкой с частотными преобразователями солнечного излучения» («Куёш нури билан ишлайдиган ва куёш нури частотаси узгартиргичли лазерлар»), 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: - № В2018.2.DSc/FM123.
Илмий маслаҳатчи: Пайзиев Шермахамат Далиевич, физика-математика фанлари доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.65.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшкобилов Напас Бекназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Сапаев Усмон Каландарович, физика-математика фанлари доктори, Махманов Урол Кудратович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лазерларнинг оптимал схемасини, улар  фаол муҳити учун материалларни аниқлашдан ва қуёш энергиясини лазер нури энергиясига айлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида қуёш нури частотасини ўзгартиртирувчи мослама киритилган лазер схемаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қуёш нурининг фаол элементдан кўп маротаба ўтишини инобатга олиб Nd:YAG қуёш лазерини дамлашнинг янги схемаси таклиф этилган ва ишлаб чиқилган.  Таклиф этилган схемага кўра оптик дамлашда анъанавий усулга кўра дамлашдагига нисбатан икки баробар юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги кўрсатилган;
бир неча бор такрорланадиган қайтиш, синиш, ютилиш, фотолюминесценция жараёнларини, одатда ишлатилинадиган фотонлар пакети ўрнига алоҳида олинган  фотонни оғирлик факторисиз таъқиб қилишга асосланган моделлаштиришнинг универсал услуби ишлаб чиқилган;
ўзига хос кўринишдаги шакли туфайли,  фаол элементда қуёш нурини қўшимча концентрация қила олиш  хусусиятига эга бўлган александрит кристалли асосидаги қуёш лазери ҳисоблаб чиқилган.  Юқорида қайд этилган лазер қуёш нурини фаол ўзгартиришнинг умумий қийматини 15% етказиш имконини беради;
компьютер симуляцияси усули орқали қуёш билан оптик дамланадиган лазерларда энергия узатиш ва сенсибилизациянинг янги модели таклиф қилинган. Биринчи марта, Nd:YAG  кристаллига  Се 3+ ионларини киритиш порог қувватини 1.7 баробар камайтириши, лазернинг дифференциал самарадорлигини икки баробар ошириши ва мос равишда лазернинг чиқиш қисмидаги қувватини икки баробар ортишига олиб келиши кўрсатилган; 
кўндаланг дамлашли лазер тизимида Cr:LiCAFдан  қуёш спектри частотасини  ўзгартирувчи сифатида фойдаланиш  лазер самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига имкон бериши кўрсатилди. Nd:YAG лазерларида бу самарадорлик 26 %, Се:Nd:YAG  лазерларида 33 % гача бўлган қийматни  ташкил этиши мумкин;
YAG керамик материалларда неодим концентрациясининг қуёш билан ишлайдиган лазерлар самарадорлигига боғлиқлиги тадқиқ этилди. Nd:YAG керамик лазерларида юқори даражадаги неодим концентрацияси қуёш энергиясини лазер энергиясига айлантириш самарадорлигининг ортишигаолиб келиши,  неодим концентрацияси юқори даражада бўлган  Nd:Ce:YAG керамик материалидан фойдаланиш эса Nd:YAG керамик лазеридаги  самарадорликни таҳминан икки баробарга ошириши кўрсатилди. Бундан ташқари,  материаллардаги неодим концентрацияси шундай чегаравий қийматга эгаки, унинг бу чегаравий қийматдан ортиши лазер самарадорлигининг пасайишига олиб келади;
Nd:Cr:GSGG материалининг жуда паст иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятига эга эканлигига қарамай, ушбу материалдан тайёрланган актив элемент асосида юқори самарадорликка эга бўлган қуёш  лазерини яратиш мумкинлиги кўрсатилди. Лазернинг шундай конфигурацияси яратилдики, бу конфигурация лазер қуввати бўйича ҳозирги вақтда эришилган  рекорд кўрсатгичларни 3-4 баробар ошириш имконини беради; 
биринчи марта Ti3+:Al2O3  актив элементи базасида қуёш энергиясини лазер нури энергиясига айлантириш имконияти тадқиқ этилди. Концентрацияланган қуёш нури ёрдамида бўйлама оптик дамлашда кристалл  ўлчамларининг оптимал геометриясини танлаш орқали генерация порогини пасайтириш имкониятининг мавжудлиги кўрсатилди;
Ce:Nd:YAG асосида қуёш билан ишлайдиган лазернинг янги самарадор схемаси таклиф этилди. Биринчи марта, Nd:YAG ўрнига Ce:Nd:YAG дан фойдаланиш бўйлама дамлашда самарадорликни 19% ошириши кўрсатилди; 
биринчи марта титан-сапфирдан (Ti:Sapphire) қуёш спектри частотасини қоплаш учун ташқи сенсибилизатор сифатида фойдаланиш таклифи киритилди. Титан-сапфирдан (Ti:Sapphire) ташқи сенсибилизатор сифатида фойдаланиш Nd:YAG лазерларида оптик дамлаш самарадорлигининг икки баробар ортишига олиб     келиши кўрсатилди;
биринчи марта Александрит (Cr3+:BeAl2O4) ни температура назоратили ташқи сенсибилизатор сифатида фойдаланиш таклифи киритилди. Александритни кўндаланг дамламали лазер таркибида ишлатилганида Nd:YAG лазерни дамлаш самарадорлигини беш бараваргача ошириш имконияти кўрсатиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муаллиф қатнашувида эълон қилинган “Solar pumped Nd: YAG laser efficiency enhancement using Cr: LiCAF frequency down-shifter” номли мақолага таклиф этилган, ташқи қайта ўзгартиргич сифатида Cr:LiCAF элементидан фойдаланилган Nd:YAG лазер модели хорижий муаллифлар томонидан ишлатилган ва 20 мартадан ортиқ ҳаволалар берилган (Dual-rod pumping approach for tracking error compensation in solar-pumped lasers, B. D. Tiburcio, D. Liang, J. Ameida, D. Garcia and C. R. Vistas, June 2019, Journal of Photonics for Energy 9(2), IF:2.287; Dual-rod pumping concept for TEM00-Mode solar lasers, B.D. Tiburcio, D. Liang, J. Almeida, D. Garcia, C. R. Vistas, May 2019, Applied Optics 58(13), IF:1.791; Enhanced near-infrared emission in Yb3+-Cr3+ codoped KZnF3 glass ceramics excited by a solar simulator, X.Wang, W. Li, K.Tian, E. Lewis, S. Wang, G. Brambilla, Y. Dong, X. Wu, P. Wang, April 2019, Ceramics International 45(6), IF: 3.45, ва бошқалар). Олинган натижалардан фойдаланиш, муаллифларга ҳозирги кунда қуёш лазерларининг ўзгартириш самарадорлиги бўйича  эришилган натижалардан сезиларли даражада юқори натижалар олиш мумкинлигини исботлаш имконини берди. Ушбу маълумотлардан, яъни янги ёндашув бўлган анъанавий Nd:YAG лазерларида қуёш нури тўлқин узунлигини  ўзгартирувчи сифатида Cr:LiCAF дан фойдаланиш таклифидан, иккита хорижий олим ўз докторлик диссертацияларида фойдаланган (Advances in solar-pumped laser efficiency and brightness, J. I. L. Almeida (URI:http://hdl.handle.net/10362/28836) ва High-efficiency solar laser pumping by a ring-array concentrator,     M. Rodrigo, (URI: http://hdl.handle.net/10362/ 75821)).
Ce:Nd:YAG асосидага лазерларни тадқиқ этишда Nd:YAG га Ce  қўшиш  қуёш ёрдамида накачка қилинадиган лазерларнинг дифференциал самарадорлиги ошириши қўрсатилгани, хамда бунинг ўз навбатида лазер самарадорлигини 2 баробар ортишига олиб келиши, ҳорижий адабиётларда фойдаланилиб (Influence of annealing atmosphere on the optical quality and pulsed laser performance of Ce, Nd: YAG single crystal, MRA Moghaddam, D Razzaghi, JH Barbaran at. All, Optik, 2019, Volume 181, March 2019, Pages 941-947, IF: 1.91, Vistas, C. R., Liang, D., Garcia, D., Almeida, J., Tiburcio, B. D., & Guillot, E. (2020). Ce: Nd: YAG continuous-wave solar-pumped laser. Optik, 207, 163795, IF: 2.187,  Vistas, C. R., Liang, D., Almeida, J., Tibúrcio, B. D., Garcia, D., Catela, M., & Guillot, E. (2021). Ce: Nd: YAG side-pumped solar laser. Journal of Photonics for Energy, 11(1), 018001, IF: 2.12) мазкур материалнинг қуёш ёрдамида накачка қилинадиган лазерларда фаол мухит сифатида фойдаланиш  учун янги истиқболли материал эканлигини исботланди. Ушбу натижалардан фойдаланиш қуёш ёрдамида накачка қилинадиган лазерлар самарадорлигини 1.6 баравар ошириш имконини берди.
Nd:YAG фаол мухитини Катта қуёш печининг битта гелиостати ёрдамида концентрация қилинган қуёш нури билан накачка қилиш шароитида фаол мухитнинг люминесцент  ва  лазер характеристикаларини комплекс тадқиқ этиш натижасида олинган натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк Агентлигига  “Кўндаланг накачкали қуёш лазерларида ўзгартириш самарадорлигини ошириш учун қурилма”  номли қурилмага патент олиш учун ариза рўйхатдан ўтказилди (№ IAP 2020 0030, 23.01.2020г.). Ишлаб чиқилган қурилма қуёш энергиясини лазер нури энергиясига юқори самарадорлик билан ўзгартириб берувчи  курилмалар яратиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish