Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамова Шоира Исамиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактаб директорлар ииқтисодий компетентлигини ривожлантириш механизми», 13.00.07 – Таълимд аменежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2020.1.PhD/Ped510.
Илмий раҳбар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб директорлари компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш механизмлари мустақил касбий ривожланиш тамойилига асосланган муқобил малака ошириш шаклини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг иқтисодий компетентлиги касбий ривожланиш таълимига интеграциялашган меҳнат фаолияти асосида мустақил равишда шаклланиши ва ривожланиши (Сирдарё ва Тошкент шаҳридаги 20 нафар мактаб директори мисолида) асослаб берилган;
умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг иқтисодий компетенлигини аниқлаш механизмлари ўқувчи ёшларнинг ўқув муваффақиятлари, мактабдаги ишчанлик муҳити даражаси мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш механизмлари давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашувининг стажировка ва малакавий амалиёт шаклларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб директорлари иқтисодий компетентлигини ривожлантириш механизми такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарув компетенцияларини шакллантириш механизмлари мустақил касбий ривожланиш тамойилига асосланган муқобил малака ошириш шаклини жорий этиш орқали такомиллаштирилган (Халқ таълими вазирининг 2020 йил 25 октябрдаги 02-02/4-956-сон маълумотномаси). Натижада Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларининг тайёргарлиги ва компетентлигига қўйиладиган давлат талаблари Миллий малакалар рамкасида берилган тузилмаларга хос иқтисодий-молиявий компетентлик кўрсаткичлари мазмуни такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорларининг иқтисодий компетентлиги касбий ривожланиш таълимига интеграциялашган меҳнат фаолияти асосида мустақил равишда шаклланиши ва ривожланиши (Сирдарё ва Тошкент шаҳридаги 20 нафар мактаб директори мисолида) асослаб берилган (Халқ таълими вазирининг 2020 йил 25 октябрдаги 02-02/4-956-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорида таълим муассасасининг молия-хўжалик фаолиятига оид меъёрий ҳужжатларни тушуниш ва уларни амалиётда қўллай олиш кўникмалари шакллантирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг иқтисодий компетенлигини аниқлаш механизмлари ўқувчи ёшларнинг ўқув муваффақиятлари, мактабдаги ишчанлик муҳити даражаси мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишдафойдаланилган (Халқ таълими вазирининг 2020 йил 25 октябрдаги 02-02/4-956-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорлари учун муассасани бошқаришда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш механизмлари давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашувининг стажировка ва малакавий амалиёт шаклларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган. (Халқ таълими вазирининг 2020 йил 25 октябрдаги 02-02/4-956-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорлари иқтисодий фаолияти самарадорлигини аниқлаш мезонлари бошқаришни лойиҳалаштириш, мотивация ва ўзаро ишонч, ҳамкорлик муҳитини яратиш, мониторингни амалга ошириш орқали ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish