Sayt test rejimida ishlamoqda

Есебаев Марат Матековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ халқ достонларида мифологик мотивлар” (эволюцияси ва типологияси)”, 10.00.08 – Фольклоршунослик(филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil395.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти,Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Эшанқулов Жоппор Салиевич, филологияфанларидоктори, профессор; Палымбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғстон гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ достонларида мифологик мотивларнинг генезиси, эволюцияси, типологияси, поэтикаси, қадимги тарихий манбалари, образлар тизими, бадиий эстетик функциялари ва қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ халқ достонларидаги мифологик мотивларнинг қадимий манбалари ва тарихий асосларини ойдинлаштириш натижасида эпик сюжет элементларининг архаик қатлами аниқланган ҳамда мифологик мотивларнинг қаҳрамонлик достонларини шакллантирувчи бадиий асос вазифасини бажарганлиги далилланган;
мифологик мотивларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва халқ оғзаки ижодининг афсона, эртак, достон каби жанрларига диффузияланиши жараёнида архаик фольклорга хос мифопоэтик кодлар бадиий-эстетик тимсол ва образларга айланганлиги аниқланган;
қадимги мифлар ва архетипик образларнинг бадиий тафаккур тараққиёти давомидаги тадрижий такомили ва эпик талқинлари қорақалпоқ халқ оғзаки бадиий ижодидаги мифологик персонажлар тизимининг вужудга келишига асос бўлганлиги исботланган;
қорақалпоқ халқ достонларида учрайдиган димиург хусусиятига эга мифологик образларнинг генетик асослари аждодларимизнинг оламнинг яралиши ҳақидаги мифологик тасаввурлари ва космогоник қарашлари билан боғлиқлиги асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ достонларидаги мифологик мотивларнинг генезиси, эволюцияси ва типологияси, шунингдек, мифологик образларнинг тарихий-генетик асослари ва бадиий-эстетик вазифаларини аниқлашга қаратилган тадқиқот бўйича эришилган натижалар асосида:
халқ достонларидаги мифологик мотивларнинг манбалари, шаклланиши ва тадрижий тараққиётига доир илмий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» (2012-2016) йўналишларидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 11 ноябрдаги 240/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ халқ достонларидаги анъанавий мотивларнинг қадимий қатлами ўзининг архаик фольклорга хос хусусиятларни сақлаб қолганлиги ҳақидаги илмий хулосалар асосида халқ эпосининг генезиси ва эволюцияси босқичларини янги материаллар асосида ўрганишга эришилган;
қадимги мифологиядаги архетипик тимсолларнинг тадрижий ривожи ва эпик диффузияси натижасида қорақалпоқ халқ оғзаки бадиий ижодидаги мифологик образлар силсиласи шаклланганлиги ҳақидаги хулосаларидан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 «Қорақалпоқ фольклоршунослигидаги ва адабиётшунослигидаги тарихни тадқиқ қилиш» илмий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 11 ноябрдаги 240/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ мифологияси ва мифик мотивларнинг фольклоршуносликда ўрганилишига доир янги материаллар илмий муаомалага киритилган.
мифологик мотивларнинг шаклланиши тарихи, бадиий такомили ва халқ оғзаки ижодининг афсона, эртак, достон каби жанрларидаги эпик талқинларига доир илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактаблари, таълим тизимида қўлланилиб, яхши самарадорликка эришилган, 7, 8, 10-синфларда қорақалпоқ адабиёти дарсликларида ўқувчиларга дарсликлар мазмунини мустаҳкамлашда амалий ёрдам берган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020-йил 11-ноябрдаги 01-01/10-0663-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фольклорига тегишли мавзулар мазмуни ёритилган ўқув қўлланмалари ва дарсликларда халқ достонларининг тарихий илдизлари ва поэтик табиатига доир янги илмий қарашларнинг ўқув амалиётига жорий қилинишига эришилган;
халқ достонлари сюжетининг қадимий илдизлари архаик мифологияга бориб тақалишига доир илмий қарашлар Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва Маданияти давлат музейида ташкил этилган «Қорақалпоқ халқ достонларида мифологик мотивлар» номли адабий-тарихий кўргазма доирасида ўтказилган суҳбатлар ва маърузаларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 10 ноябрдаги 208-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари намунавий дастур асосида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва Маданияти давлат музейининг экскурсия маърузаларини бойитишга эришилган ҳамда тарихий манбаларни бадиий-эстетик нуқтаи-назардан талқин қилиш ва шу орқали давр ҳақиқатини очиб бериш имконини берган;
қорақалпоқ халқ афсона, эртак ва достонларидаги мифологик мотивларнинг ўзига хос хусусиятларига доир илмий-таҳлилий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Адабиёт бўстони» кўрсатуви ҳамда «Адабиёт ва давр», «Мерос», «Халқ дурдонасидан» эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадокомпаниясининг 2020 йил 12 ноябрдаги 01-02/223-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда миллий маънавий қадриятларга ҳурматни шакллантириб, уларни ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш ва миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш билан боғлиқ тарғибот ишининг кўлами кенгайтирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish