Sayt test rejimida ishlamoqda

Бутунбаева Тумарис Аъзамжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий назмий дискурсда индивидуалликни таъминловчи лисоний воситалар (Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеърияти мисолида)”, 10.00.01-Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil480. 
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03
Расмий оппонентлар: Элтазаров Жўлибой Донабоевич, филология фанлари доктори; Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор  
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеъриятида умумий лингвопоэтик қонуниятларнинг хусусий воқеланиш омилларини белгилаш орқали тил бирликларининг шеърий нутқ индивидуаллигини таъминловчи лингвопоэтик ва лингвопрагматик табиати ҳамда имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ аср охирида юзага келган ижтимоий воқелик таъсирида шаклланган ўзбек шеърияти вакиллари Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо бадиий ижоди ўзаро қиёсланиб, лингвопоэтик, лингвопрагматик ва  лингвостилистик хусусиятлари очиб берилган; 
Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеърий нутқидаги турли хил лисоний воситалар – фонетик (аллитерация, ассонанс), лексик воситалар (парономазия, ибора, мақол, матал), бадиий тасвир воситаларининг стилистик имкониятлари, шеърий нутқнинг ўзига хослигини таъминлашдаги ўрни аниқланган;
шоирлар шеърларининг лингвопоэтик хусусияти сифатида метафора, метонимия, киноя, ўхшатиш, сифатлаш, такрор, антитеза, оксиморон, палиндром, сўз ўйини каби бадиий тасвир воситаларининг лисоний мавқеи аниқлаштирилиб, бадиий эстетик, стилистик ва прагматик имкониятлари очиб берилган;
мақол, матал, ибораларнинг шеърий нутқ мазмундорлигини таъминлашдаги индивидул маҳорати ва коммуникатив-прагматик мавқеи ҳамда уларнинг бадиий матндаги ўзгаришли қўлланиши ушбу шоирлар ижоди мисолида далилланган;
Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеърларида сўзларнинг маъно оттенкалари, нутқ вазияти билан боғлиқ вариантлари каби лексик воситаларнинг бадиий-прагматик (яширин) маъно ва лингвопоэтик моҳият касб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеърларининг лингвопоэтик ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеърларининг лингвопоэтик ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида шоирлар шеърияти лингвопоэтик хусусиятларини аниқлашга оид хулосалар ФА-Ф1-80 рақамли “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-552-сон маълумотномаси). Натижаларга таянилган ҳолда кўплаб лексема ва атамаларнинг изоҳлари мукаммаллаштирилган;
замонавий шеъриятнинг бадиий поэтик хусусиятлари, нутқий индивидуаллик, шеъриятда лингвопоэтик воситаларнинг ифодаси масалалари юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” адабий тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 30 октябрдаги 01-03-19\883-сон маълумотномаси). натижалар Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеъриятига оид қарашларнинг шаклланиши ва бойишига хизмат қилган;
Аъзам Ўктам ва Минҳожиддин Мирзо шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги мулоҳазалардан “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбек шеърияти” каби кўрсатув ва радиоэшиттиришларда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2020 йил 21 декабрдаги 04-25-1221-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish